Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда амалга оширилган, умумий бюджети 19 миллион долларга тенг Марказий Осиёда савдо-сотиқ бўйича янги лойиҳа ишга тушганини эълон қилди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
“Янги лойиҳа доирасида савдони ривожлантириш бўйича саъй-ҳаракатлар USAIDнинг савдо, тадбиркорликни ривожлантириш ва минтақавий ҳамкорлик бўйича кўп йиллик ютуқларига асосланади. Лойиҳа уч асосий стратегик мақсадга эришиш учун давлат ва хусусий секторга техник ёрдам кўрсатади”, – дея қайд этилди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.
Биринчидан, дастур фаолияти молиявий ва вақт харажатларини камайтириш, шунингдек, минтақадаги иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида божхона ҳамда чегара назорати тартибини уйғунлаштиришга йўналтирилади.
Иккинчидан, дастур ривожланишни рағбатлантирувчи ва инвестициялар оқимини таъминлайдиган ислоҳотларни амалга ошириш учун давлат-хусусий шерикликни кучайтиради.
Учинчидан, Марказий Осиё минтақасида ҳам, ундан ташқарида ҳам трансчегаравий савдо ҳажмини ошириш бўйича манфаатдор томонлар билан иш олиб борилади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!