Бош саҳифаЯнгиликларМалайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда
Янгиликлар

Малайзия компанияси Ўзбекистонда мева сақлаш омборлари қурилишига сармоя киритиш имкониятини кўриб чиқмоқда

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур (Малайзия)даги элчихонаси «Аgrione Group» (Ўзбекистон) раҳбарияти ва «Мinsiang Development Sdn Bhd» (Малайзия) раҳбарияти ўртасида онлайн музокаралар ташкил этди. Унда республикада мева-сабзавотларни сақлаш учун совутиш камераларини барпо этиш мақсадида Малайзия томонидан инвестициялар йўналтириш масаласи муҳокама қилинди, дея хабара бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

1981 йилда ташкил этилган «Мinsiang Development Sdn Bhd» компаниясининг бош қароргоҳи Малайзиянинг Жоҳор штатида жойлашган бўлиб, саноат корхоналарига консалтинг хизматларини кўрсатиш ва ишлаб чиқариш ускуналарини етказиб бериш  билан шуғулланади. Компания бу борада Малайзия, Сингапур ва Бангладешда ишлаш тажрибасига эга. Шунингдек, компания Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси билан шуғулланади.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон Хитойга мева экспортини кескин камайтирди

Музокаралар чоғида Малайзия томонига Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар, хусусан, бозор муносабатларини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи ва сотувчи, жалб этадиган субъектлар ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, тармоққа сармоя киритиш, ресурс тежовчи технологияларни жорий этиш, шунингдек, ушбу индустриянинг замонавий технологияларга эга бўлган иштирокчилари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Музокаралар натижасида лойиҳанинг бизнес-режаси ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш, «Мinsiang Development Sdn Bhd» компанияси раҳбариятининг  (2021 йилнинг ноябрь ойига мўлжаллаб) Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш бўйича амалий чоралар кўриш тўғрисида келишувларга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин