Бош саҳифаЯнгиликларМаgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото)
ДолзарбФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

Маgnum Ўзбекистондаги анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашмоқчи? (Фото)

EastFruit Тошкентда Қозоғистоннинг Маgnum Cаsh & Carry йирик чакана-савдо тармоғига тегишли Ўзбекистондаги биринчи гипермаркет очилгани ҳақида хабар қилган эди. Компания тахминан икки йил Ўзбекистон бозорига киришга тайёргарлик кўрди, унинг Қозоғистон бозори билан ўхшаш жиҳатлари ва маҳаллий ўзига хосликларини синчковлик билан ўрганди. Компания Ўзбекистонда яна учта гипермаркет ва бир нечта супермаркет фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Мазкур учта гипермаркетлардан бирини жорий йилнинг 18 декабрида ишга тушириш режалаштирилган.

Ўзбекистондаги илк гипермаркет очилишидан бир неча кун аввал Маgnum Uzbekistan бош директори Асқар Мнайдар Spot нашрига берган интервьюсида компаниянинг Ўзбекистон бозоридаги ривожланиш стратегияси ва ушбу мамлакатдаги анъанавий бозорлар билан Мagnum қай тариқа рақобатлашмоқчи эканлиги ҳақида батафсил гапириб берди.

Асқар Мнайдарнинг фикрича, Ўзбекистон бозорига экспансиянинг уч сабаби бор:

Биринчидан, ушбу бозорга кириш Маgnum стратегиясига мос келади.  Биз ўсиб бормоқдамиз ва Қозоғистонда кўп ютуқларга эришдик, ҳозир ривожланиш мантиқий бўлган энг мақбул бозор бу Ўзбекистондир. У катта ва истиқболли, шунингдек, менталитет ва истеъмолчилар одатлари бўйича Қозоғистон бозорига ўхшаш.

Иккинчидан, бу ерда Маgnum Қозоғистонда бошлаган ва яхши ишлайдиган формат – гипермаркетларга талабни кўриш мумкин.

Учинчидан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг эришилган стратегик даражаси”.

Ўхшаш чакана бозорлар

Асқар Мнайдар Қозоғистон бозоридаги кўп йиллик тажриба ва компаниянинг Ўзбекистон бозорини таҳлил қилиш натижаларига таянган ҳолда Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон чакана бозорлари ўртасидаги ўхшашликларни тушунтирди.

Тошкент аҳолиси озиқ-овқатга сарфлайдиган ўртача бюджетнинг улуши тахминан 40-50%ни, Олмаотада эса 30-35%ни ташкил қилади.  Кўрсаткичлар у қадар фарқли эмас ва озиқ-овқат савати қиймати билан ҳам худди шундай ҳолат: 2020 йилга келиб, Тошкентда – 135 доллар, Олмаотада – 175 доллар бўлди. Бу икки қўшни давлат бозорлари бўйича Маgnum сўровларининг ўртача кўрсаткичларидир.

Шу билан бирга, Маgnum Uzbekistan раҳбарининг сўзларига кўра, Тошкентда шундай жозибадор омил бор – бу ерда бир хонадоннинг ўртача ўлчови Олмаотадагидан каттароқ, бу умумий харидлар ҳажмини тенглаштиради.  “Ўзбекистон бозори ички бозоримизга ўхшаш ва у биз учун тушунарли, шу боис ҳам жозибадор”, дейди у.

Замонавий савдо улуши паст йирик бозор

«Биз деярли икки йил бозорни таҳлил қилдик. Ушбу бозорга кириш йўли ва стратегиямизни ишлаб чиқдик. Асос ва далилларнинг бари рақамлар ва истеъмолчиларнинг афзалликларига дахлдор.

Ўзбекистон – 34 миллиондан зиёд аҳолиси бор давлат.  Шу билан бирга, бу ерда замонавий савдонинг улуши нисбатан паст. Биздан бир неча бор аниқ рақамларни сўрашди, яъни, биз уни умумий бозор сиғимидан неча фоизга баҳолаймиз. Бу ерда аниқ-равшан рақамларнинг ўзи йўқ – 5% ёки 10%.  Биз учун улуш кичик бўлгани муҳимроқ, лекин бу рақам табиий равишда ўсиб бормоқда. Шунчаки йирик шаҳарларда урбанизация ва даромад ошиши билан одамлар замонавий савдога тобора кўпроқ қизиқиш билдира бошлайди.

Бизнинг ҳудудларда аҳоли хонадонларининг умумий бюджетида озиқ-овқатга сарфланадиган харажатлар улуши юқори. Шу боис, Тошкентдаги озиқ-овқат нархи мутлақ қийматда Қозоғистон истеъмолчиларининг харажатларига тенг. Бу биз учун бозор ҳажмини белгилайди, у жуда катта”, дейди Маgnum Uzbekistan бош директори Ўзбекистон чакана-савдо бозори истиқболлари ҳақида гапирар экан.

Ўзбекистонда Маgnum концепцияси ва анъанавий бозорлар билан рақобат

Асқар Мнайдарнинг фикрича, навбатдаги салмоқли асос Тошкентда Маgnum форматидаги, яъни йирик гипермаркет форматидаги объектларнинг йўқлигидир: “Тошкентда ҳозирча бизнинг форматдаги объектлар йўқ, лекин унга  талаб бор, деб ҳисоблаймиз. Аслини олганда, биз харидорнинг аллақачон шаклланиб бўлган талаб ва истакларига яраша форматни таклиф қилмоқдамиз”.

Ўзбекистон бозорига кириш ҳақидаги илк хабарлардан сўнг компания Ўзбекистонда маркетолог, тадбиркор, логист ва операторлардан иборат малакали мутахассисларнинг катта жамоасини шакллантирди. Улар бозорнинг қандай ишлашини, харидор асосий харидни қаерда амалга оширишини, “ҳафталик” қўшимча харид учун қаерга боришини тизимли таҳлил қилишди, бу эса танловда асосий омилдир.

Биз кўплаб маҳаллий бозорларни ўргандик, бу олам кўп жиҳатдан бизга таниш –  Қозоғистонда шундай бозорлар мавжуд. Замонавий тижорат секин ўсиб бораётганининг сабабларини ўргандик. Аслида, маҳаллий тармоқлар ҳозир мавжуд вазиятда ривожланиш учун улкан саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Ишдан қайтаётганда супермаркетга кириб бозорлик қилиш қулай, албатта. Аммо айни пайтда вазият шундайки, бозордаги истеъмол савати харидор учун кўп сабабларга кўра, арзонроқ ва аксарият харидорлар анъанавий савдони (яъни, анъанавий бозорни) танлашади.

Маgnumга бозордан эмас, асосий харидни биздан амалга оширувчи харидорларни жалб қилмоқчимиз. Шу нуқтаи назардан, биз замонавий чакана-савдонинг бошқа иштирокчиларига қараганда бозор билан кўпроқ рақобатлашамиз.  Стратегик нуқтаи назардан, биз харидорга у биздан тўлиқ харидни амалга ошириши мумкинлиги ҳақидаги фикрни етказмоқчимиз: зеро, бизда яхши нархлар, кенг ассортимент ва харид учун қулай шароитлар мавжуд.

Дўконнинг турли нуқталарида биз мижоз билан тушунарли ва оддий алоқа ўрнатамиз, қулай навигацияни йўлга қўямиз«, дейди Асқар Мнайдар, Маgnum формати анъанавий бозорлар билан қандай рақобатлашишини тушунтирар экан.

Тошкентдаги Маgnum гипермаркети концепциясига кўра, у ерда кенг қаторлар, товарларнинг қулай жойлашуви, замонавий энергия тежовчи ускуналар, ёрқин ва ўзига хос интерьер, бой ассортимент,  қаҳвахона, нонвойхоналар мавжуд. Муҳими, гипермаркет туну кун ишлайди.

Қозоғистондаги тажрибамиз ва илғор жаҳон амалиётига асосланиб, биз Ўзбекистонда маҳаллий ўзига хосликларга мос универсал бизнес моделини яратдик. Ва бу ерда компаниямизнинг асосий анъаналарини тарғиб қилишда давом этамиз: адолатли нархлар, кенг танлов ва ишончли хизмат”, деди Маgnum Uzbekistan бош директори Тошкентдаги биринчи дўконнинг очилиш маросимида.

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон бозори учун янги “Маgnum” гипермаркетида Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ишлаб чиқарувчилари ассортиментидаги озиқ-овқат маҳсулотлари, маиший кимёвий воситалардан тортиб, ноозиқ-овқат маҳсулотларигача бўлган 20 мингдан ортиқ турдаги товарлар тақдим этилмоқда. Савдо майдони 5000 метр кв.дан ортиқни ташкил этади.

Маgnum сархил сабзавот ва мевалар тоифасига, хусусан, Бразилия, Италия, Хитой, Колумбия, АҚШ, Туркияда етиштирилган, шунингдек, маҳаллий боғбон ва фермерлар тақдим этган маҳсулотлар ассортиментига алоҳида эътибор қаратади.

Иш бошланган илк кунда дўконга 25 минг нафардан зиёд киши ташриф буюрди, энг кўп товарлар қандолат, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар бўлимларида харид қилинди.

Янги гипермаркетнинг кўриниши қандай – бизнинг галереяга қаранг:

Фото: anons.uz

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин