Бош саҳифаЯнгиликларМаcfrut – 2022: Ўзбекистон жаҳонда етакчи гилос етиштирувчи компаниялар билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда
Янгиликлар

Маcfrut – 2022: Ўзбекистон жаҳонда етакчи гилос етиштирувчи компаниялар билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда

Ўзбекистон элчихонаси USAID лойиҳаси кўмагида Италиянинг Римини шаҳрида бўлиб ўтган “Маcfrut – 2022” мева-сабзавот саноати халқаро кўргазмасида иккита миллий стенд ташкил этиб, 20 га яқин компания ва ташкилотнинг иштирокини таъминлади, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Кўргазма Европа мева-сабзавот саноати учун энг муҳим халқаро тадбирлардан бири бўлиб, ҳар йили Римини шаҳрида ўтказилади. Унда мева-сабзавот сектори бўйича фаолият юритаётган Италия ва хориждаги компаниялар, ассоциациялар, консорциумлар, илмий-тадқиқот институтлари иштирок этади. Кўргазма доирасида кўчат экишдан тортиб, мева етиштириш, уни қайта ишлаш, сақлаш, қадоқлаш усуллари ва технологиялари, илм-фан ютуқлари ва бутунбошли ишлаб чиқариш жараёни тақдим этилади.

Бу йилги кўргазмада мева-сабзавот секторига ихтисослашган 45 мамлакатдаги 830 дан зиёд компания  иштирок этиб, маҳсулотларини намойиш этди.

Европа бозорларини забт этиб келаётган “Baraka Meva Sanoat”, “Меhrigiyo”, “Global Export”, “Exim Agro”, “BMB Тradе”, “Global Silk Road”, “Оrient Agro Export”, “New  Wаy Industries”, “Red Pack» каби Ўзбекистон компаниялари кўргазмада маккажўхори, қуритилган, музлатилган сабзавот ва мевалар, доривор ўсимликлардан озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек, гилос, лимон, анор, олхўри, карам, ёнғоқ, майиз, мош, ловия, заъфарон каби маҳсулотларни намойиш этди.

Ўзбекистон стенди кўргазма иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.  Ўзбекистонлик тадбиркорлар Италия ва Европанинг бошқа мамлакатлари компаниялари вакиллари билан танишиб, маҳаллий маҳсулотларни етказиб бериш бўйича музокаралар олиб боришди ва бир қатор ўзаро манфаатли келишувларга эришишди.

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги делегацияси Гилос бўйича халқаро симпозиум  (International Cherry Symposium)да фаол иштирок этди.

Ўзбекистон, АҚШ, Испания, Италия, Туркия, Чили каби жаҳоннинг гилос етиштирувчи етакчи давлатлари вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда мазкур соҳани ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Симпозиум иштирокчиларига Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли аграр ислоҳотлар, қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш ва трансформация жараёни, фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси, интенсив боғдорчиликка оид видео ҳамда бошқа материаллар тақдим этилди.

«Cоnsorzio della Ciliegia di Vignola» (Италия), «Stemilt Growers» (АҚШ), «Аlara Agri» (Туркия), «Frutaria» (Испания) ва «Аgricola San Francisco Lo Garces» (Чили) каби йирик глобал компаниялар раҳбарлари билан учрашувда Ўзбекистонда гилоснинг янги навларини етиштириш, бозорни ўрганиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, «Маcfrut –  2022» доирасида Италиянинг “Unitec”, “Cеrmac”, “А&C”, “Fagri”, “Idromecchanica Lucchini”, “Irritec” каби қатор йирик компаниялар ҳамда Ўзбекистон мева-сабзавот секторида фаолият юритишга қизиқиш билдирган тадқиқот марказлари билан музокаралар олиб борилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин