Бош саҳифаЯнгиликларХитой Туркиядан фундук импорти миқдорини оширмоқда
Янгиликлар

Хитой Туркиядан фундук импорти миқдорини оширмоқда

Германия 2020-2021 йилги мавсумда турк ёнғоғи импорти бўйича етакчига айланди. Хитой ҳам ёнғоқ сотиб олишни сезиларли даражада оширмоқда.

Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги Туркиянинг Қораденгиз минтақаси фундук экспортёрлари ассоциацияси (КFMIB) ҳаволасига таяниб хабар бермоқда.

2020-2021 йилларда Туркия  120 мамлакатга 2,11 миллиард доллар миқдорида 292 939 тонна фундук экспорт қилди.

472,26 миллион долларлик 70 543 тонна фундук Германияга етказиб берилди. Сўнг Италия (388,76 миллион доллар) ва Франция (148,98 миллион доллар)га ушбу турдаги маҳсулот экспорт қилинди.

Сўнгги йилларда Туркиядан фундук экспорти энг катта ўсишни кўрсатган бозорлардан бири Хитойдир. 2019-2020 йилги мавсумда Туркия Хитойга 8 938 тонна, жорий мавсумда эса 9 875 тонна фундук экспорт қилди.

Гиресун савдо биржаси директорлар кенгаши раҳбари Ҳамза Болукнинг айтишича, 2020-2021 йилги экспорт мавсумида Туркия фундукнинг катта қисмини Европа мамлакатларига етказиб берган.

Ҳамза Болукнинг сўзларига кўра, Туркия фундукининг импорти ҳажми бўйича ТОП-3 Европа давлатлари ўзгаришсиз қолмоқда.

“Европа давлатлари Туркиянинг энг йирик фундук экспорт бозорини ташкил этади. Бу давлатлар орасида Германия, Италия ва Франция яна етакчи бўлди”,  дея қўшимча қилди у.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин