Бош саҳифаЯнгиликларИтальян навлари туфайли Грузияда нектарин мавсуми давом этмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Итальян навлари туфайли Грузияда нектарин мавсуми давом этмоқда

Грузияда сентябрь ойида кечпишар нектарин ҳосили йиғиб олинади. 150 гектар боғни бошқариб, олма, олхўри ва дёрен етиштирувчи Гоча Гвиниашвили Шида Картли вилоятининг Гори шаҳрида ҳам 15 гектар майдонга 12 хил навли нектарин эккан.

Шафтоли ва нектарин, асосан, Шарқий Грузияда — Кахети минтақасида етиштирилади ва асосий ҳосил июль-август ойларига тўғри келади, деб ёзмоқда  EastFruit мутахассислари.  Аммо боғбон анъанани ўзгартиришга қарор қилди ва бозорга сентябрь ойи ўрталарида пишиб етиладиган мутлақо янги навни таклиф қилди.

Pit Stop — паст кислотавий, шакар миқдори юқори (briх 10-15), тўқ рангли ва пўстлоқости қисми ҳам тўқ сариқ рангли итальян нави. Бундан ташқари, мазкур нав яхши сақланади. Айни пайтда фермер маҳаллий бозорни ўзлаштирмоқда, аммо келажакда экспортни ҳам мақсад қилган.

Боғбоннинг сўзларига кўра, «Бу навни синаб кўрганингиздан сўнг сиз илгари истеъмол қилганингиз нектарин эмаслигини тушунасиз.»

Нектарин навлари ва мева бериш даври — Brero питомниги

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин