Бош саҳифаЯнгиликларИталия грузин фундуки импортёрлари Топ-10 талигининг лидери ҳисобланади
Янгиликлар

Италия грузин фундуки импортёрлари Топ-10 талигининг лидери ҳисобланади

2021 йилнинг 1 августидан 12 сентябрига қадар Грузия 24,3 миллион долларлик 5,5 минг тонна фундук экспорт қилди, деб хабар бермоқда «Новости-Грузия» мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълумотларига таяниб.

Ҳисобот даврида фундук экспорти ҳажми 2020/2021 йилларнинг шу давридаги экспорт ҳажмига нисбатан 1,2 минг тоннага (27%) ошди.

Вазирлик маълумотларига кўра, грузин фундуки, асосан, Европа мамлакатлари, шунингдек, қўшни давлатларга экспорт қилинади.

Грузия фундукларини импорт қилувчи Топ-10 мамлакат:

Италия – 2 790 кг,

Германия – 747 кг,

Испания – 354 кг,

Aрманистон – 354 кг,

Чехия – 220 кг,

Польша – 168 кг,

Украина – 138 кг,

Литва – 110 кг,

Россия – 82 кг,

Ироқ – 72 кг.

Aвгуст ойи бошида Грузияда фундук ҳосилининг оммавий йиғим-терими бошланди. Ғарбий Грузиядаги Самегрело ва Гурия ҳудудлари анъанавий тарзда йиғим-терим ишларини биринчи бўлиб бошлади. Кейинчалик Кахетия ва фундук етиштириладиган бошқа ҳудудларда ҳосил терими старт олди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қайд этишича, бу йил фундук ҳосили сифати юқори. 65-70 минг тонна маҳсулот йиғиб олиниши мўлжал қилинмоқда, экспорт салоҳияти 150 миллион долларга баҳоланяпти.

Вазирликнинг таъкидлашича, 2016 йилдан буён мармар қандала ва замбуруғли касалликлар тарқалгани сабаб, фундук етиштириш ва унинг экспорти пасая бошлаган эди ва 2018 йилда минимал даража – 17 минг тоннага тушди.

Зараркунандаларни йўқ қилиш бўйича олиб борилган фаол, мақсадли саъй-ҳаракатлар натижасида 2020 йили сифатли ва катта ҳосил олишга эришилди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин