Ўзбекистон Республикасининг Мисрдаги элчихонаси, Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Иордания Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар карантини департаменти вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Онлайн учрашувда томонлар Иордания бозори учун Ўзбекистоннинг энг талабгир агромаҳсулотларини етказиб бериш имкониятлари, уни мамлакатга олиб кириш учун Иордания Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар карантини департаментидан рухсат олиш механизмини муҳокама қилишди. Шунингдек, ушбу йўналишда икки давлат идоралари ўртасидаги ҳамкорликнинг бошқа масалалари тилга олинди.
Бир қатор фикрлар ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон анорлари учун Иордания бозорини очиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, иорданиялик ҳамкорлар Ўзбекистондан гилос, лимон, сабзи, пиёз, тарвуз ва қовун каби маҳсулотларни кейинчалик мамлакатга олиб киришга рухсат олиш учун уларни фитосанитар карантин текширувидан ўтказишга тайёр эканликларини билдиришди.
Томонлар Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Иордания Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўсимликлар карантини департаменти ўртасида ўзаро манфаатли, мақбул ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш мақсадида соҳа раҳбарлари, экспертлар даражасидаги ўзаро ишчи делегациялар ташрифларини амалга оширишга қарор қилишди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!