Бош саҳифаЯнгиликларI ярим йилликда Украина карам импортини ҳам, экспортини ҳам оширди
Янгиликлар

I ярим йилликда Украина карам импортини ҳам, экспортини ҳам оширди

2021 йил I ярим йиллик мобайнида Украина хориждан 17,9 минг тонна карамнинг ҳар хил турлари (бошли, гулкарам, брокколи, кольраби ва бошқалар)ни сотиб олган. Бу 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 47%га кўп демакдир.

Украина Давлат божхона хизматининг маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади AgroTimes.

Импорт қиймати $10,6 млн ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 29,5%га ошган.

2021 йил I ярим йиллик мобайнида Украинага карам етказиб берган асосий мамлакатлар Шимолий Македония ($2,8 млн), Италия ($1,9 млн), Ўзбекистондир ($1,6 млн).

Жорий йилнинг дастлабки ярим йиллигида 5,1 минг тонна маҳаллий карам экспортга жўнатилган. Бу эса 2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан 39%га кўп.

Пул ифодасида карам экспорти $1,6 млнга етиб, 2020 йил январь-июнь ойларидаги кўрсаткичдан 44,4% юқори бўлди.

Жорий йилнинг I ярим йиллигида Украинадан карамни энг кўп Беларусь ($983,8 минг), Руминия ($280,1 минг) ва Молдова ($169,3 минг) давлатлари сотиб олган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин