Бош саҳифаЯнгиликларГрузияда ёнғоқ йиғим-терими ишчи кучи етишмаслиги туфайли қийинлашмоқда
Янгиликлар

Грузияда ёнғоқ йиғим-терими ишчи кучи етишмаслиги туфайли қийинлашмоқда

Ғарбий Грузияда ёнғоқ йиғим-терими жараёни фаол давом этмоқда. Аммо фермерлар ишчи кучи танқислигига дуч келишди – Ёнғоқ етиштирувчилар ассоциацияси раҳбари Георгий Тодуанинг сўзларига кўра, теримчиларнинг кунлик маоши кунига 50 лари (16 доллар атрофида)га кўтарилган. Лекин етишмовчилик ҳануз  муаммо бўлиб турибди. Бу хусусда «Business Грузия» хабар бермоқда.

Раҳбарнинг сўзларига кўра, бу йил ҳосил 10 минг тоннага ошган, ёнғоқни харид қилиш нархи эса сифатга қараб, килограммига 3-7 лари (0,96-2,24 доллар) гача бўлган кўрсаткични ташкил этмоқда.

“Ёнғоқ йиғим-терими жараёни қарийб бир ҳафтадан буён давом этяпти ва ҳозирча ҳосилнинг деярли 30 фоизи йиғиб олинди. Ўртача сифатли маҳсулот нархи 6 лари, юқори сифатли ёнғоқ нархи – 7 лари, паст сифатли ёнғоқларга келсак, уларни сотиб олиш нархи бир кг учун 3-4 ларини ташкил қилмоқда. Сифат, асосан, ёнғоқ етиштирувчилар ва деҳқонларнинг ўзига боғлиқ – кўчатларга эҳтиёткорлик билан қарамаганларнинг даромади кам бўлади”,  деди у.

Шу билан бирга, бу йил ёнғоқ экспорти ўсади ва унинг ҳажми 60 минг тоннани ташкил қилади. Ишчилар танқислиги муаммолигича қолмоқда ва у пандемия сабаб янада кескин тус олди.

«Бизда ишчи кучи муаммоси бор. Меҳнат ҳақи ошди, лекин ҳали ҳам ишчилар етарли эмас. Пандемия бунинг сабабларидан биридир, чунки, теримчилар гуруҳ бўлиб ишлайди ва агар бир гуруҳда кимдир коронавирус билан касалланган бўлса, унда бутун бир гуруҳ ишдан четлатилади. Яна бир муаммо – эмиграция. Бизда ишлай оладиган кўплаб қишлоқ аҳолиси хорижга, масалан, Туркияга кетган. Aгар барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилсак, йиғим-терим учун Туркиядан кам тўламаймиз, лекин кўпчилик чет элда ишлашни афзал кўрмоқда. Катта ҳосил, албатта, яхши, лекин уни йиғиб оладиган куч кам бўлса ёмон”, дейди Ёнғоқ етиштирувчилар уюшмаси раҳбари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин