Бош саҳифаЯнгиликларГрузия агросекторида самарадорликни таъминлаш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак ва бу соҳа тез ҳаракатга келиши лозим
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Грузия агросекторида самарадорликни таъминлаш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак ва бу соҳа тез ҳаракатга келиши лозим

Грузия қишлоқ хўжалиги ниҳоятда самарасизлигича қолмоқда. EastFruit Грузия мевалари, ёнғоқлари ва сабзавотларининг гектарига ҳосилдорлигини текширди ва ўрта ҳисобда Грузия ҳосилдорлиги минтақа етакчиси бўлмиш Туркиядан 70%, беш етакчи ишлаб чиқарувчидан 72% ортда қолаётганини аниқлади.

«Етакчи ишлаб чиқарувчи»лар ким? Бу ҳар бир маҳсулот бўйича гектаридан юқори ҳосил олган топ-5 мамлакатлардир. Бу ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, ҳажм бўйича топ-10таликка киради. Шундай қилиб, биз  самарадорлиги юқори бўлган йирик ишлаб чиқарувчиларни оламиз. Ўртача рентабеллик – бу беш мамлакат учун ҳисоблаб чиқилган ва ҳар бир маҳсулот учун Грузия рентабеллиги билан таққосланган.

2019 йилдаги етакчи ишлаб чиқарувчи давлатлар ва Туркия кўрсаткичлари билан таққослаганда Грузия кўрсаткичлари

Маълумот манбалари: FAOSTAT, GeoStat.

Грузия мисолида деярли барча узум – винобоп узум навлари, қулупнай эса – очиқ ер ҳосилидир.

Ҳосилдорлик бўйича маълумотлар мавжуд бўлган 27 та маҳсулотдан Грузияда ҳосилдорлик фақат бир ҳолатда етакчи ишлаб чиқарувчилардан юқори, у ҳам бўлса, гулкарам ва брокколидир. 21 та маҳсулот бўйича топ гуруҳлар ва Грузия ўртасидаги ишлаб чиқариш тафовути 60%дан ошади. Қулупнай – энг самарасиз, 96% ортдадир.

Грузияда ўртача ҳосилдорлик етакчи ишлаб чиқарувчилар ҳосилдорлигининг қарийб 30%ини ташкил қилади. Бу шуни англатадики, агар ҳосилдорлик шундай юқори бўлган бўлса, Грузия нисбатан 3,3 баробар кўпроқ ердан фойдаланади.

Шундай қилиб, Грузияда такомиллашув учун имкон бор ва бу ҳолат тез юз бериши керак, акс ҳолда, грузин фермерлари бозор улушини бошқа мамлакатларнинг кўпроқ маҳсулдор ишлаб чиқарувчилари, айниқса, қўшни Туркияга бой бериш хавфи остида қолишади. Пиёз, апельсин, сабзи каби маҳсулотлар импорти Грузияга етказиб беришнинг 70%дан ортиғини ташкил қилади. Табиийки, ушбу импортда Туркия етакчи.

Грузиядаги ишлаб чиқаришда барча маҳсулотларга таъсир этувчи асосий омил – бу замонавий билим ва технологиялар етишмовчилигидир.

EastFruit қуйида Грузия ва бешта энг етакчи давлатлар ўртасидаги гектарига ҳосилдорликни солиштириш учун жадвалларни келтирган.

Таққослаш ишлаб чиқариш, ҳосилдорлик ва маҳсулот йиғиб олинган майдонлар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд барча маҳсулотлар учун амалга оширилади. Булар миллий статистикага киритиладиган катта ишлаб чиқариш ҳажмига эга маҳсулотлардир. Ҳаммаси бўлиб 27 та шундай товар мавжуд. Қўлланган маълумотлар, асосан, FAOSTATдан олинган бўлиб, улар GeoStat, Грузия миллий статистика бошқармаси маълумотлари билан тўлдирилади. 2019 йилги маълумотлардан фойдаланилади, чунки, бу FAOSTATда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотлардир. Таққослаш учун ўтган йиллар танлови етакчи ишлаб чиқарувчилар билан солиштирилганда Грузияда гектарига ҳосилдорлик анча ортда қолиши ҳақидаги глобал манзарани ўзгартирмайди. Бундан ташқари, 2020 йилги GeoStat маълумотлари 2019 йилги гектарига ҳосилдорликка нисбатан аниқ-равшан яхшиланганини кўрсатмайди.

Грузия бозоридаги таклиф нархи ва маҳсулотлар бўйича унумдорлик қиёслови, 2019 йил.

Маълумот манбалари: FAOSTAT, GeoStat, Грузия Молия вазирлиги (ташқи савдо);

Сархил озиқ-овқат бозорини EastFruit Грузия нархлари, ишлаб чиқариш ва импорт статистикаси асосида баҳолайди.

2019 йилда гектарига юқори ҳосилдорликка эга бўлган етакчи ишлаб чиқарувчилар ва Грузиядаги ҳосилдорлик гектограммаларда

Маълумот манбалари: FAOSTAТ, GeoStat

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин