Япониядаги ким ошди савдосида юракча шаклидаги олий навли 15 дона гилос 450 минг иена ($4073) нархда сотилди. Бир дона Junoheаrts гилосининг нархи 30 минг иена ($270)га тушди.
Аоморе префектурасида етиштирилган ва таркибида шакар миқдори 20 фоиз бўлган ушбу гилос бозорга 2019 йилда кириб келди. Диаметри 31 миллиметрлик бу мевалар жуда чиройли ранг ва товланиш хусусиятига ҳам эга. CGTN берган маълумотларига кўра, гилосга “Aomore heartbeat” фирма белгиси ёпиштирилмоқда.
Шунингдек ўқинг: Япониядаги ким ошди савдосида ўзига хос “қора тарвуз” 7200 долларга сотилди
Ҳозирги пайтда Junoheаrts гилоси 10 гектар майдонда етиштирилмоқда холос, бироқ Аоморе префектураси ушбу навлар экиладиган майдонларни беш йил ичида 3 баравар кенгайтириш ниятида.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!