Бош саҳифаЯнгиликларГазнинг рекорд даражадаги юқори нархлари Украина иссиқхона бизнеси ривожига тўсиқ бўлмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Газнинг рекорд даражадаги юқори нархлари Украина иссиқхона бизнеси ривожига тўсиқ бўлмоқда

EastFruit таҳлилчилари Украинанинг иссиқхона бизнесига глобал газ нархи ошиши кўринишидаги ўта жиддий таҳдидга эътибор қаратишмоқда. Чунки, иссиқхоналарнинг катта қисми газни асосий иссиқлик манбаи сифатида ишлатишда давом этмоқда, баъзи ҳолларда эса электр энергиясини ишлаб чиқаришда газнинг нархи ошиши иссиқхона корхоналарида ишлаб чиқариш тўхташига ёки банкрот бўлишга олиб келиши мумкин.

Сентябрь ойи охирида Европа Иттифоқидаги газ нархи турли сабабларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тахминан ўн баравар юқори бўлди. Газ нархи ошишига сабаблардан яна бири – коронавирус пандемиясидан сўнг иқтисодиётини тиклаётган Осиёда газга бўлган талабнинг кескин ошишидир. Шунинг учун АҚШ ва бошқа давлатлардан суюлтирилган газ, асосан, шу минтақага юборилмоқда. Бошқа томондан, Россиянинг «Газпром» компанияси бутун ёз давомида Европа Иттифоқига газ қувурлари орқали шартномада кўрсатилган минимал ҳажмда газ етказиб берди ва одатдагидек, Европа Иттифоқидаги газ омборларини тўлдирмади. Бу стратегия ЕИдаги газ бозорини «қизиши»га ва энергия манбаи нархини кескин кўтарилишига олиб келди.

Украинада газ нархи бўйича биржа котировкалари ҳам ўтган йилга нисбатан бир неча баробар юқори. Шу боис, EastFruit ҳисоб-китобларига кўра, иссиқхона корхоналари учун газ нархи бундан буён ўсмаса ҳам, 2021 йилнинг куз ва қиш мавсумида бир гигакалория иссиқлик ишлаб чиқариш нархи бир йил аввалгидан 4-5 баравар юқори бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Украинада иссиқлик энергияси бирлигини ишлаб чиқариш Шарқий Европадаги ҳар қандай мамлакатга қараганда қимматроқ. Таққослаш учун айтадиган бўлсак, бир йил аввал Украинада иссиқлик ишлаб чиқариш нархи Россияга қараганда 4-5 баравар юқори бўлган. Жаҳонда газ нархи пастлиги ва технологик тараққиёт туфайлигина Украина ҳатто иссиқхонада етиштирилган сабзавотлар экспорти ҳажмини тиклай бошлади. Бироқ, импорт ҳажми ҳам ўсишда давом этди. 2020 йили Украинага иссиқхона помидорининг импорти рекордни янгилаб, 87 минг тоннага етди ва маҳсулотнинг асосий қисми Туркиядан келтирилди.

2021 йили Украинага иссиқхона сабзавотлари импорти ўсишда давом этди. 2021 йилнинг биринчи етти ойида иссиқхона помидори импорти 20 фоизга ошди. Туркия, Озарбайжон ва Беларусь экспортёрлари етказиб беришни ҳаммадан кўра тез амалга оширди.

«2021 йилнинг баҳорида мендан нега украин помидорлари импорт қилинганидан кўра қимматроқ сотилади, деб кўп сўрашди. Мен тушунтирдим: Украина помидори истеъмолчининг ёнгинасида ўстирилади, шунинг учун унинг таъми яхшироқ ва харидор бунинг учун кўпроқ пул тўлашга тайёр. Уни етиштириш харажатлари ҳам қиммат энергия манбалари туфайли юқори. Лекин агар истеъмолчи маҳсулот учун юқори нарх тўлашни хоҳламаса, ишлаб чиқариш шунчаки норентабеллик касб этади. Дарҳақиқат, Туркияда Украинага қараганда анча иссиқ иқлим ва иссиқхоналарни иситиш учун  жуда кам энергия сарфланади ёки умуман сарфланмайди”, дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестицион департаменти иқтисодчиси Андрий Ярмак.

«Бу йил газ нархи юқори бўлишини ҳисобга олсак, , бозорда иссиқхона сабзавотларининг умумий нархи ошиши ва  Туркиядан импорт ҳажми ортиши,  Украинада иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажмини камайишини, иситиш харажатларини камайтириш мақсадида уларни ўстириш мавсуми бир неча ҳафтага силжишини кутиш мумкин”, дея прогноз қилмоқда ФАО мутахассиси.

Ҳозирги вақтда Украинада иссиқхона помидорининг улгуржи нархи бир йил аввалгидан 35% юқори. Ёз ва ҳатто баҳорда ҳам мамлакатда помидор нархи сўнгги бир неча йил ичидаги рекорд даражада паст бўлган.

Аммо, қишда нарх даражаси Украина иссиқхона сабзавотлари учун ҳам, импорт маҳсулотлари учун ҳам ўтган йилгидан юқори бўлиши мумкин.

Шунга кўра, ишлаб чиқариш харажатлари ва нарх даражаси ошиши савдо ҳажми камайишига олиб келиши эҳтимоли баланд. Ва бу, ўз навбатида, иссиқхона бизнесининг рентабеллигини пасайтиради ва энергия тежамкорлиги паст бўлган, шунингдек, маркетинг етарли даражада ташкил этилмаган иссиқхона комбинатларининг банкротлигини келтириб чиқаради.

Шуни ёдда тутиш керакки, газ нархи кўтарилиши фақат Украинага тааллуқли эмас. Ҳозирданоқ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британиянинг иссиқроқ минтақаларида иссиқхона сабзавотларини етиштириш ҳажми камаймоқда. Шунга кўра, аҳоли даромадлари даражаси юқори ва истеъмол нарх даражасига у қадар боғлиқ бўлмаган мамлакатларга иссиқхона сабзавотлари экспортини ривожлантириш муаммонинг ечимларидан бири бўлиши мумкин.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин