Бош саҳифаЯнгиликларФранциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда
МахсусЯнгиликлар

Франциянинг Groupe Cаsino тармоғи Ўзбекистон ритейл бозорига киришни режалаштирмоқда

Франциянинг энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири — Groupe Cаsino вакиллари Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюриб, ушбу мамлакатнинг ритейл бозорига кириш бўйича музокаралар олиб боришди, дея хабар бермоқда EastFruit экспертлари.

2023 йилнинг 24 январь куни Тошкент шаҳри ҳокимиятида шаҳар ҳокими ўринбосари Ш.Раҳмонов ва Groupe Cаsino (Франция) компанияси вакилларининг Яқин Шарқ ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик масалалари бўйича директор Эрван Хуард бошчилигидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ш.Раҳмонов Groupe Cаsino Ўзбекистонда муносиб ўрин эгаллаши мумкинлигини қайд этди, чунки мамлакатда чакана савдо бозорининг жадал ривожи бизнес учун ноёб имкониятларни тақдим этмоқда. Ўз навбатида, Э. Хуард Тошкент шаҳрида савдо тармоғини очишга қизиқиш билдириб, компания қўллаб-қувватланишига умид қилишини айтди, деб хабар қилмоқда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Йиғилиш якунида Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакиллари хорижий компанияни қўллаб-қувватлашга, хусусан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлими кўмагида потенциал маҳаллий ҳамкорлар билан учрашув ташкил этишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистон бозоридаги замонавий ритейл улуши 2026 йилга бориб, деярли икки баробар ортади — прогноз

Groupe Cаsino — Франциядаги чакана савдо гуруҳидир. Ушбу компанияга 1898 йилнинг август ойида Guichard-Perrachon & Cо номи билан асос солинган. Манбаларнинг қайд этишича, компания чакана савдо амалиётига 1901 йили биринчи дистрибьютор бренди, 1948 йили илк ўз-ўзига хизмат кўрсатиш дўкони ва 1959 йили истеъмол маҳсулотларининг яроқлилик муддатини қайд этиш каби қатор янгиликларни киритган.

Groupe Cаsino гипермаркетлар, супермаркетлар, мини-маркетлар, дисконтлар ва улгуржи дўконлар тармоғига эгалик қилади. Ушбу гуруҳ таркибига «Géаnt Cаsinо», «Cаsino Supermarchés», «Моnoprix», «Franprix», «Leader Price», «Cdiscount», «Vival» , «Spar», «Sherpa», «Le Petit Casinо» каби брендлар киради.

Компания Франциядан ташқари Лотин Америкаси — Бразилия, Колумбия, Аргентина ва Уругвайда ҳам  фаолият кўрсатади. Ушбу компания сайтидаги маълумотларга кўра, жаҳон бўйлаб турли форматдаги дўконларнинг умумий сони 11,5 мингтани ташкил этади. Гуруҳнинг 2021 йилда чакана савдодан тушган умумий даромади 30,5 миллиард еврони, операцион фойдаси эса 1,2 миллиард еврони ташкил этган.

EastFruit

East Fruit таҳлилий платформасида чоп қилинган мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат ушбу материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Мазкур сайт саҳифаларида жойлаштирилган шарҳлар ҳамда блоглар муаллифларининг фикрлари таҳририят нуқтаи назари, фикри ва позициясини ифода этмаслиги мумкин.

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин