Бош саҳифаЯнгиликларФитосанитар мулоқот: ШҲТ давлатлари ўсимликлар карантини тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади
Янгиликлар

Фитосанитар мулоқот: ШҲТ давлатлари ўсимликлар карантини тўғрисидаги битим лойиҳасини маъқуллади

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг вазирлик ва идоралари раҳбарлари ўртасида ўсимликлар карантини соҳасидаги битим лойиҳаси маъқулланди. Битим сентябрь ойида ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити доирасида имзоланиши режалаштирилган.  Бу ҳақида Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, ElDala.kz хабар бермоқда.

Қайд этилишича, “ШҲТ фитосанитар мулоқоти” доирасидаги кўп қиррали ҳамкорлик йўналишларидан бири ўзаро савдо-сотиқни рағбатлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги бозорларини Хитой ва Ҳиндистоннинг устувор бозорларига босқичма-босқич очишга кўмаклашиш, ўсимликлар карантини соҳасидаги марказлар ва лабораторияларнинг илмий-тадқиқот салоҳиятини оширишдир.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида таъкидланганидек, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ўсимликлар карантини соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорлик ва ўзаро ишончга асосланган тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун “махсус платформа” яратиш ҳамда халқаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни ҳозирлаш  Қозоғистоннинг барча стратегик мақсадларига (жумладан, Хитой, Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатлари бозорларига ўсимлик маҳсулотларини йўналтириш бўйича ҳам) жавоб беради.

Шунингдек ўқинг: Ready4Тradе лойиҳаси – Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-сотиқни соддалаштириш борасидаги ҳамкорлиги

Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТ йиғилишида Агросаноат мажмуи бўйича Давлат инспекцияси қўмитаси ШҲТ доирасида ишонч ва реал шерикликни мустаҳкамлаш учун зарур фундаментал ҳужжатлар ишлаб чиқишни бошлашни таклиф қилди. Хусусан, қуйидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш таклиф этилди:

  • ШҲТга аъзо давлатларда карантин аҳамиятига молик зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг умумий рўйхати;
  • ШҲТга аъзо давлатларнинг карантин фитосанитария талаблари маълумотномаси. У ШҲТ Котибияти кўмагида доимий янгилаб турилади.
  • ШҲТга аъзо давлатларнинг карантин фитосанитар ҳолати тўғрисида ўзаро маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги низом;
  • Миллий қонунчилик талаблари инобатга олинган ҳолда ахборот тизимлари интеграциялашган карантин ҳужжатлари бўйича маълумотлар алмашинуви тўғрисидаги низом.

Шунингдек, бугунги кунда қуйидаги салоҳиятга жавоб бера олмайдиган доимий тажриба алмашинувни фаоллаштириш ва қўллаб-қувватлаш таклиф этилди: лаборатория таъминоти, карантин объектларига қарши кураш,  ўсимликларни ҳимоялаш воситалари, биологик кураш воситаларидан фойдаланиш, шунингдек,  биопестицидлар.

«Қозоғистон Республикасининг ташаббуслари маҳаллий ҚХМЕ (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар)ни Хитой ва Ҳиндистоннинг истиқболли бозорларига чиқиш шартларига мувофиқлаштириш ва жадал мослаштиришга кўмак беради. Шунингдек,  ШҲТга аъзо барча давлатлар учун ўсимликлар карантини соҳасидаги ўйин қоидалари, жумладан, Қозоғистон маҳсулотларини олиш йўлидаги мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этишда умумий қоидаларга босқичма-босқич ўтиш имконини берувчи асос бўлади”, дея таъкидланди Қишлоқ хўжалиги вазирлигида.

Бундан ташқари, тадбир доирасида Агросаноат мажмуидаги Давлат инспекцияси қўмитаси  ШҲТга аъзо давлатлар фитосанитария хизматлари делегацияси раҳбарлари билан фитосанитария хизматларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш бўйича икки томонлама музокаралар ва ишчи маслаҳатлашувларни  ўтказди.

Ўзаро савдо-сотиқнинг ўткир масалалари, хусусан, назорат остидаги маҳсулотларни мамлакат ҳудудига олиб киришда мажбурий карантин фитосанитария талабларига риоя этиш кабилар муҳокама қилинди.

Қозоғистон бозорига кириб келаётган назорат остидаги маҳсулотлар билан карантин объектлари тарқалиши, фитосанитария хатарларининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Агросаноат мажмуида давлат инспекцияси қўмитаси чигирткаларнинг трансчегаравий тарқалиш хавфини бартараф этиш ва қўшни давлатлар ҳудудидан чигиртка миграцияси хавфи юзага келган тақдирда тезкор маълумот бериш зарурлигига эътибор қаратди”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Икки томонлама музокара ва маслаҳатлашувлар натижасида тегишли протоколлар имзоланди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин