Бош саҳифаЯнгиликларФарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Фарғона вилоятида гидропоника усулидаги йирик замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди

Фарғона вилояти Данғара туманида 4 гектарлик янги замонавий иссиқхона мажмуи ишга туширилди. Бу ерда помидор ва бодринг етиштиришда гидропоника технологияси, яъни, тупроқдан фойдаланмаган ҳолда маҳсулот етиштириш усули қўлланади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳаволасига таяниб.

“Ideal Mustang Plus” МЧЖга тегишли иссиқхона мажмуининг қурилиши 2021 йил охирида якунига етди. Лойиҳанинг умумий қиймати 27 миллиард сўмни ташкил этган. Мазкур мажмуада йиллик маҳсулот етиштириш ҳажми – 600 тонна помидор ва 200 тонна бодрингдан иборатдир. Айни пайтда иссиқхоналарда дастлабки экилган помидорлар ҳосили қизариб, пишиш даврига кирган.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистондан Буюк Британияга қуритилган олхўрининг синов партияси етказиб берилади

Uza.uz материалида хабар қилинганидек, 2017-2021 йилларда Фарғона вилоятида умумий майдони 251 гектарлик иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, 2021 йил якунига кўра, ушбу вилоят  иссиқхоналарининг умумий майдони 311 гектарга етди. Шундан 84 гектарини гидропоника технологиясига асосланган иссиқхоналар ташкил қилади.

Шундай қилиб, 2017 йил бошидан 2021 йил охиригача Фарғона вилоятида иссиқхоналарнинг умумий майдони 60 гектардан 311 гектарга, яъни, 5,2 баробар кўпайди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Ўзбекистонда умумий майдони 797 гектарлик 398 та замонавий иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, уларни қуришга йўналтирилган жами сармоя 2,3 триллион сўмни ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2021 йил якуни бўйича Ўзбекистонда иссиқхоналарнинг умумий майдони 5,5 минг гектарга етган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин