EastFruit таҳлилчиларининг хабар беришича, европалик истеъмолчилар орасида олманинг клуб навлари, шунингдек, органик меваларга бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Сербиянинг Белград шаҳрида бўлиб ўтган Prognosfruit — 2022 конференциясида АМI агентлиги тақдим этган маълумотларга кўра, сўнгги 5 йил ичида Европа Иттифоқида олманинг клуб навларини етиштиришда яққол ўсиш кузатилган. Хелвиг Швартау (АМI) Prognosfruit — 2022да эълон қилган асосий рақамлардан бири бу 2025 йилга бориб, Европа Иттифоқида олманинг 1 000 000 тоннадан зиёд клуб навлари етиштирилиши ҳақидаги прогноз эди!
Кўп йиллар давомида оммабоп «Pink Lady» нави Eвропа Иттифоқида олманинг клуб навларини етиштириш бўйича рейтингда етакчилик қилмоқда. Таҳлилчиларнинг прогнозларига кўра, 2025 йилга бориб, Европа Иттифоқида ушбу навдаги олмани умумий етиштириш кўрсаткичи 375 минг тоннага етади. Шу билан бирга, рейтингнинг кейинги икки нави, яъни, Story Inored ва Каnzi бўйича 2025 йилга бориб, ўсиш янада тезлашиши ҳамда уларни етиштириш 95 минг ва 80 минг тоннага етиши кутилмоқда.
Ўз навбатида, WАРА вакиллари прогнозига кўра, Европа боғбонлари томонидан олманинг деярли барча клуб навларини етиштириш даражаси ўсади: Pink Lady, Кanzi, Jazz, Аmbrosiа, Honey Crunch, Juliet, Junami, Evelina ва бошқалар шулар жумласидандир.
Олма мавзусидаги конференциянинг яна бир фаол муҳокама қилинган сегменти Европада органик олма етиштириш бўлди. WАРА таҳлилчиларининг фикрича, Европа Иттифоқида органик олма етиштиришга қизиқиш ўсишда давом этади, буни истеъмолчиларнинг ушбу маҳсулотга бўлган талаби ортиб бораётгани ҳам тасдиқламоқда.
Европа Иттифоқининг органик олма бозоридаги вазият ривожи бўйича худди шундай сценарийсини АМI экспертлари ҳам прогноз қилмоқда. Шундай қилиб, уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Европа Иттифоқида бу мавсум органик олма етиштириш 205 минг тоннага етиши эҳтимоли юқори. Ва агар 2 фасл ортга қайтадиган бўлсак, Европада етиштирилган органик олмаларнинг умумий ҳажми анча пастроқ, аниқроғи, 145 минг тонна даражасида эди.
Европада органик олманинг асосий ҳажмлари қиш ўртасидан ва баҳорнинг деярли барча ойларида, яъни, истеъмолчилар максимал миқдорда витаминларга эҳтиёж сезган даврда сотилади.
Европа Иттифоқидаги органик олма нархларига келсак, анъанавий равишда харидорлар учун энг мақбул нарх мавсумий мевалар ва резаворлар ассортименти бозорда максимал даражага етганда — ёз бошланиши биландир. Энг қиммат органик олма эса мавсум охирида, боғбонларнинг омборларида ушбу маҳсулот захиралари максимал даражада тугаган маҳалдир.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!