Иш самарадорлиги кўрсаткичларини яхшилаш учун замонавий фермерлар дронлардан фаол фойдалана бошлади. Бироқ, аграр секторда учувчисиз қурилмаларни қўллашнинг кўплаб нюанслари бор. Бу ҳақида батафсил шу йилнинг 27 сентябрь куни Киев вақти билан соат 10:00 дан 13:00 гача бўлиб ўтадиган “Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда дронларни қўллаш имкониятлари” деб номланган вебинарда маълумот олиш мумкин.
Тадбир ФАО/ЕТТБнинг мева савдосини ривожлантириш лойиҳаси, EastFruit ва Sapienza Media ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Вебинарда барча хоҳловчилар бепул иштирок этиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш зарур.
Вебинар спикерлари қишлоқ хўжалиги тармоғида учувчисиз қурилмалардан фойдаланиш борасидаги мутахассислардир. Шундай қилиб, тадбирда “Роботлаштирилган агротизимлар” МЧЖ ҳаммуассиси Игорь Чайковский сўзга чиқади. SЕЕDS журналистлари у билан олдиндан суҳбатлашиб, далалар, плантациялар ва боғларда ўғит ва пестицидларни қўллашда дронлардан фойдаланишнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганишга муваффақ бўлишди.
Игорь Чайковскийнинг сўзларига кўра, дронларга фақат ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоялаш воситаси сифатида қараш мумкин.
“Дронлар барча турдаги техникалар ўрнини босишга даъво қилмайди, бироқ улар тупроқ устки қатламини зонал ўғитлаш ва ўсимликларда микроўғитлар ёки пестицидларни қўллаш учун ишлатилади. Мисол учун, даланинг баъзи қисмлари (оролчалар)да NDVI тасвирлари озуқа сони етарли эмаслигини аниқлади. Ўсимликларнинг оддий вегетациясини таъминлаш учун бу майдонларда ҳар бир гектарига 120 кг миқдорида ўғит қўллаш керак. Дрон бундай вазифани бажара олади, аммо ферма учун ўсимликларни ҳимоялаш воситаларини қўллаш нархи бир неча баробар юқори бўлади. Баъзи ҳолларда бу жуда қимматга тушиб, кўп вақт талаб қилиши мумкин, аммо бошқача йўл билан бундай операцияни бажариш (мумкин бўлган тақдирда ҳам) жуда қийин«, дейди у.
Бундан ташқари, мутахассис дронларнинг ўғитлар ва ҳимоя воситаларини қўллашда қўлланадиган бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларига нисбатан бир қатор афзалликларини айтиб ўтди.
“Шуни тушуниш керакки, дронни ишга тайёрлаш ва дала логистикаси саноқли соатларгина давом этади ва ерда ишлайдиган бошқа ускуналарга нисбатан ўн баробар арзонроқ туради. Ва ниҳоят, даладаги тупроқ “қуриши”ни кутишга ҳожат йўқ, фермер истаган пайтда ўғитни қўллаш имкониятига эга. Дроннинг, мутлақ афзаллиги унинг бирламчи нархидир — тўлиқ тўпламда 22-24 минг долларга тенг. Бу анъанавий воситалар билан солиштирилганда, майдон бирлиги бўйича ишларни бажариш харажатларини сезиларли даражада камайтиради. Ва албатта, дроннинг асосий салоҳияти ЎҲВ ва микроўғитларни қўллашидир. Вазифаларни бажариши учун дронга баландлик ҳам, об-ҳаво шароити ҳам, ўсимликнинг вегетация даражаси ҳам муҳим эмас. ЎҲВ ва микроўғитларни қўллаш тезлиги бўйича дрон оптимал шароитларда ердаги техникалар билан самарали рақобатлаша олади. Баъзи ҳолларда дрондан фойдаланиш таннархи «анъанавий» усулларга нисбатан 30 фоиз арзон!!! Дронларни қўллаш боғдорчиликда ҳам, донли ёки бошқа экинлар етиштиришда ҳам самаралидир”, дейди Игорь Чайковский.
Мутахассис дрон сотиб олаётганда келгусида унинг тўғри ишлашини таъминлаш зарурлигини ҳисобга олиш кераклигини таъкидлади.
“Қишлоқ хўжалигида дронлар агробизнесга ёндашувларни ўзгартириб, кучли сервис йўналишларини шакллантира бошлади. Энди фермерда танлов имконияти бор: ўз дронига эга бўлиш ёки муайян вазифа учун жамоа ёллаш. Агар дрон сотиб олишга қарор қилинса, сервис ва унга хизмат кўрсатадиган малакали кадрларни тайёрлаш харажатлари ҳақида ўйлаш керак. Сервис компаниялари билан иш юритиш осонроқ, чунки улар ускуналарга техник хизмат кўрсатиш, кадрларни ўқитиш ва технологик операцияларни сифатли бажариш учун барча масъулиятни ўз зиммасига олади. Фермер эса вазифани тўғри қўя билса кифоя”, деди у.
Эслатиб ўтамиз, Игорь Чайковский ҳаммуассислигидаги «Роботлаштирилган агротизимлар» МЧЖ барча турдаги экинлар, жумладан, картошка, сабзи, лавлаги, голубика, малина, олма, гилос, шафтоли, маккажўхори, кунгабоқар, рапс, буғдой ва бошқа экинлар бўйича ишларни бажариш тажрибасига эгадир.
“Боғдорчилик ва сабзавотчиликда учувчисиз технологиялар: Шарқий Европа ва Марказий Осиёда дронларни қўллаш имкониятлари” деб номланган вебинарда боғдорчилик ва сабзавотчиликда дронларнинг имкониятлари ҳақида кўпроқ билиб олинг. Онлайн вебинарнинг тўлиқ дастури билан бу ерда танишишингиз мумкин. Тадбирда иштирок этиш (рўйхатдан ўтиш зарур) бепул. Вебинарда қатнашиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!