Бош саҳифаЯнгиликларБуюк Британия Ўзбекистонга савдо-сотиқ бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этади
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Буюк Британия Ўзбекистонга савдо-сотиқ бўйича қўшимча имтиёзлар тақдим этади

Буюк Британия Ўзбекистонни ривожланаётган мамлакатлар учун янги савдо схемаси (DCТS)га киритди. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб, республика қўшимча товарлар гуруҳини импорт божларисиз етказиб бериш ҳуқуқини олади. Мазкур янги савдо схемаси (DCТS) 2021 йилнинг октябрь ойи охирида Ўзбекистон бенефициарига айланган Умумий преференциялар тизимининг  кенгайтирилган схемасини (“GSP Enhanced  Framewоrк” – GSP EF) ўрнини босади, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Британия дипломатик ваколатхонасининг ойдинлик киритишича, Ўзбекистон автоматик равишда ривожланаётган мамлакатлар учун янги савдо схемасига киритилади ва бунинг учун қўшимча тартиб талаб этилмайди, деб ёзди “Newshub.uz” Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан олинган маълумотларга таяниб.

Шароитлар такомиллашмоқда. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган қўшимча 156 та маҳсулот гуруҳи учун импорт тарифлар нолга тенглашади”, дейди Британия элчихонаси вакиллари.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Буюк Британиянинг Кенгайтирилган умумий преференциялар тизими (GSP EF)га қўшилган жаҳондаги биринчи мамлакат бўлди. Бу ҳақида 2021 йилнинг октябрь ойи охирида маълум бўлган эди. Мазкур қарор Ўзбекистон томонидан 2021 йилнинг апрель ойида тақдим этилган ариза кўриб чиқилиши натижасида қабул қилинган.

2021 йил 1 ноябрь санасидан бошлаб, Буюк Британиянинг GSP EF доирасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан имтиёзлар қўлланила бошланди. Бу режим Ўзбекистон учун Буюк Британияга 7800 турдаги товарларни импорт божисиз экспорт қилиш имконини беради. Шундай қилиб, 2023 йилдан бошлаб, янги DCTS савдо схемасига ўтиш натижасида ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Буюк Британияга импорт божисиз экспорт қилишлари мумкин бўлган товарлар турлари миқдори қўшимча 156 турдаги товарлар ҳисобига кенгайиб, уларнинг умумий сони 7956 тага етади.

EastFruit экспертлари маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистондан Буюк Британияга умумий қиймати 20,1 миллион доллардан иборат товарлар экспорт қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробар ошган.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин