Шимоли-Ғарбий Европа картошка етиштирувчилар уюшмаси (NEPG) бу йил гектардан олинадиган ҳосил умумий экин дала майдонларидан анча юқори бўлишини маълум қилди. Ва бу 2021 йилда сабзавот экинларининг йиғим-терими натижаси учун муҳим омил бўлади. Ушбу мазмундаги хабар potatonewstoday.cом веб-сайтида эълон қилинган.
Бельгия, Франция, Германия ва Голландиядаги картошка ўсимликлари серяпроқ, лекин тугунаги одатдагидан анча майда бўлди. Аммо асосий экин навларида тугунак пайдо бўлиши охирги 3-4 йилга қараганда юқорироқдир.
Ҳосилдорлик билан боғлиқ ҳисоб-китоблар ёмғир ва ҳарорат сингари ташқи омилларга ҳам боғлиқ. «Агар жазирама ёки қурғоқчилик бўлса, ўсимликлар сўнгги йилларда бўлганидан кўра кўпроқ зарарланиши мумкин», дейилади NEPG баёнотида.
NEPG яқинда Бельгия, Франция, Германия ва Голландия мамлакатларида картошка экиладиган майдонлар 24 600 га камайиб, 522,300 гектардан 497,700 га қисқарганини эълон қилди. Уюшма буни тарихий воқеа деб атамоқда, чунки, сўнгги йигирма йил ичида экин майдонлари йилдан-йилга кўпайган.
Бу картошка етиштирувчиларнинг бир қатор муаммоларга дуч келаётгани билан боғлиқ: «2021-2022 йилги мавсум учун ишлаб чиқариш харажатлари ўсиб бормоқда: зараркунандаларга қарши курашнинг юқори харажатлари, энергия (дизель ёқилғиси ва электр энергияси) ўғит (бир неча ой ичида суюқ азот икки баробар ошди) нархи ошиши кабилар шулар жумласидандир. Касаллик, қурғоқчилик ва жазирамага кўпроқ қаршилик кўрсата оладиган чидамли навлар зарур. Бундан ташқари, камроқ ўғит талаб қиладиган навлар ҳам керак», дея ҳисобламоқда NEPG.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!