Бош саҳифаЯнгиликларАтирау вилояти (Қозоғистон) фермерлари ўзбекистонлик мавсумий ишчиларни кутмоқда
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Атирау вилояти (Қозоғистон) фермерлари ўзбекистонлик мавсумий ишчиларни кутмоқда

Бу йил Қозоғистоннинг Атирау вилояти қишлоқ хўжалигида мавсумий ишчи кучи етишмаяпти. Атираулик фермерлар таклифи билан мавсумий хорижий ишчи кучини жалб қилиш квотаси икки баробар оширилди.  Далаларда баҳорги юмушлар бошланар экан, атираулик фермерлар қўшни Ўзбекистондан мавсумий ишчиларни кутмоқда, дея хабар берди EastFruit экспертлари.

Кazinform” хабарига кўра, Атирау вилояти Бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Мейрамбек Алдияровнинг айтишича, 2023 йилда хорижий ишчи кучини жалб қилишда 800 та квота ажратилган.

Бизнинг асосий мақсадимиз – хориждан ишчи кучини жалб қилиш учун квотани қисқартириш ва маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш. Аммо Атирау вилояти фермерларининг таклифларини инобатга олиб, жорий йилда мавсумий квоталар сонини 800 кишига етказдик.  Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан икки баробар кўп«, дейди Мейрамбек Алдияров.

Шу билан бирга, у қишлоқ хўжалигига мавсумий хорижлик ишчиларни жалб қилиш тартиби мавжуд эканлиги ва фермерлар бу жараённи “Е-лицензиялаш” веб-портали орқали амалга ошириши кераклигини ҳам эслатди.

Маҳаллий фермерларнинг айтишича, бу ерга мавсумий ишчилар, асосан, Ўзбекистондан келади. Атирау вилояти қишлоқ хўжалигида мавсумий ишлар февраль ойи ўрталаридан бошланади ва ноябрь ойи ўрталарига қадар давом этади, аммо иссиқхоналарда иш йил бўйи давом этади.

Шунингдек ўқинг: 2022/2023 йилги мавсумда Ўзбекистондан сархил хурмо экспорти ҳажми 9 фоизга ошди

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консули Отабек Турсунбеков қўшни Ўзбекистондан мавсумий хорижлик ишчиларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлигини маълум қилган эди: “… бунинг учун фермер хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузиши керак. Бу ҳам онлайн тарзда амалга оширилади. Мурожаатда қанча одам, неча ой ишлаши кераклиги, маош миқдори ҳақида аниқ маълумотлар бўлиши керак«.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Қозоғистонда чигирткаларга қарши кураш кучайтирилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин