Бош саҳифаЯнгиликларАндижонда тўрт қаватли бино томида иссиқхона барпо этилди
ДолзарбМахсусЯнгиликлар

Андижонда тўрт қаватли бино томида иссиқхона барпо этилди

Андижонда тўрт қаватли мактаб биноси томида барпо этилган иссиқхонада гидропоника усулида резавор ва сабзавотлар етиштирилмоқда, дея хабар бермоқда EastFruit мутахассислари.

Андижон вилояти Ўзбекистоннинг аҳоли энг зич жойлашган вилоятидир. Бу ҳудудда аҳоли зичлиги республика бўйича ўртача кўрсаткичдан қарийб 10 баробар юқори бўлиб, Андижон шаҳри эса бир квадрат километрга тўғри келадиган аҳоли сони бўйича мамлакат пойтахтидан кейин иккинчи ўринда туради. Шу боис ҳам, шаҳар ҳудудидан самарали фойдаланиш мақсадида бинолар томида иссиқхона қуриш технологияси ўзлаштирилмоқда.

“ХХI аср академияси” хусусий мактабининг тўрт қаватли биноси томида гидропоника усулида барпо этилган иссиқхонанинг умумий майдони 4,5 сотих бўлиб, ушбу иссиқхона йилига қарийб 170 миллион сўм даромад келтиради дейилади “Халқ сўзи” нашри материалида.

Бино томида иссиқхона барпо этишнинг ўзига хос афзалликлари бор.  Биринчидан, ер майдонига эҳтиёж йўқ, яъни, иссиқхона учун бино турган жойдан фойдаланилади. Иккинчидан, экинлараро ҳаво айланиши яхши. Учинчидан, қуёшдан қувват олиш имкони кўпроқ. Айни пайтда иссиқхонамизда қулупнай, булғор қалампири, бодринг ва помидор парваришламоқдамиз. Гидропоника усулидан фойдаланаётганимиз боис ҳосилдорлик анъанавий усулдагига нисбатан бир неча баробарга ортиқ”, – дейди тадбиркор аёл Шаҳнозахон Шодмонова мазкур нашрга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, EastFruit яқинда Сингапурда бинолар томида иссиқхоналар қурилиши ҳақида ёзган эди. Бу иссиқхоналар шаҳар майдонларидан тўлиқ фойдаланиш, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради ва маҳсулот етиштириш харажатлари вертикал фермаларга нисбатан камроқдир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин