Бош саҳифаЯнгиликларАGRО ТV: Ўзбекистон фермерлари учун янги телеканал фаолият бошлади
Янгиликлар

АGRО ТV: Ўзбекистон фермерлари учун янги телеканал фаолият бошлади

2022 йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Зарафшон мажмуасида ихтисослаштирилган телеканал — «AGRO TV»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Қишлоқ хўжалигига ихтисослашган янги телеканал очилмоқда. Ушбу лойиҳани режалаштиришда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бош-қош бўлди. Телеканалнинг асосий вазифаси аҳолини мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги янгиликлари билан яқиндан таништиришдан иборатдир.  Бундан ташқари, фермерлар ва кластерлар соҳа мутахассислари билан танишиш имкониятига эга бўлишади. Телеканал учун энг асосийси, республикамиз қишлоқ хўжалиги ривожига  ҳисса қўшиш ва аҳоли учун сифатли, фойдали кўрсатувлар тайёрлашдир», деди Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, «AGRO TV» инновацион телеканал, хусусан, агросаноат мажмуаси бўйича тўлиқ ахборот берувчи манба вазифасини ўтайди. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг бугунги ҳолатини ёритиш, ўсимликлар карантини тизимини янги босқичга кўтариш, соҳага илмий инновациялар, халқаро тажриба ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми, географиясини янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектлари ва соҳанинг бошқа йўналишларини қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.

«Биз ушбу йўналишда ишлайдиган Молдова, Туркия, Беларусь ва АҚШ телеканаллари билан ҳамкорликни йўлга қўйдик.  Мамлакатимиз ва хориж давлатларидаги қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан ҳам алоқадамиз.  Келгусида махсус қўшма лойиҳа тайёрлаш ниятидамиз», дейди «АGRO TV» директори Азиз Набихонов.

Телеканал мақсадли аудиторияни жаҳон ва маҳаллий қишлоқ хўжалигидаги янгиликлардан хабардор қилади, томошабинларни халқаро тажрибалар, инновациялар, етакчи маҳаллий ва хориж экспертларининг фикрлари билан таништиради.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин