Бош саҳифаЯнгиликлар2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот
ДолзарбМахсусФотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

2023 йилнинг март ойида минтақа мамлакатлари супермаркетларидаги мева-сабзавотлар — фотоҳисобот

Ҳар йили март ойида EastFruit таҳлилчилари Грузия, Украина, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистондаги супермаркетларнинг мева-сабзавот бўлимларида анъанавий аудит ўтказишади.  Мутахассислар бу сафар қандай ноодатий ҳолатларни пайқашгани фотосуратларимизда акс этган. Яна ҳам аниқроғи, фоторепортажимизни томоша қилиб, ноодатий сабзавот ва мевалар, маҳсулотларнинг оригинал рекламаси, креатив қадоқлар, товарларнинг дид билан жойлаштирилгани ва бошқаларга гувоҳ бўлишингиз мумкин.

Душанбе (Тожикистон)да сияалаф сотувга чиқди, унинг чакана нархи 13 сомоний, бозорларда эса 10 сомоний.

Ўзбекистон пойтахти супермаркетлари пештахталарида папайя, мангустин ва Тай лонгани каби экзотик мевалар ҳам сотилмоқда. Айтганча, папайя Ўзбекистонда ҳам — иссиқхоналарда етиштирилади.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистондаги баъзи супермаркетларда банан савдосига чекловлар ўрантилганига гувоҳ бўлдик, яъни, бир кишига 4 кг дан ортиқ бўлмаган ҳажмда.

Ўзбекистон пойтахтидаги супермаркетлар пештахталарида, шунингдек, турли хил микрогринлар ҳам тақдим этилган.

Украинада, уруш бўлаётганига қарамай, ушбу мамлакат супермаркетлари мева-сабзавотлар мўл-кўллигини сақлаб қолган. Днепр ва Киев супермаркетларида сабзавот ва мевалар жуда чиройли жойлаштирилгани, хилма-хиллик ва экзотикани кўриш мумкин.

Украина супермаркетлари пештахталарида экзотик сабзавотлар, мевалар, Аngus ноки, тарвузлар ва қовун ҳам жой олган.

Шу билан бирга, Украина супермаркетларида картошканинг ҳайратланарли даражадаги паст нархларини кўриш мумкин. Бунинг сабабларини мазкур мавзуга бағишланга материалда кўрсатиб берилган.

Киев (Украина) супермаркетларидан бирида салкам «светофор»ни учратасиз. Бу иссиқхонада етиштирилган булғор қалампирини супермаркет пештахталарига жойлаштиришда минимал талаблардир — сариқ ранг етишмаяпти, холос.

Тбилиси (Грузия)да Carrefour супермаркети истеъмолчиларга авокадонинг пишиб етилиш босқичлари ҳақида маълумот тақдим этган.

Молдовада март ойида мева-сабзавотлар ассортименти юқори — Бразилиядан импорт қилинган тарвузлар, экзотик хилма-хиллик шулар жумласидандир.

Молдова пойтахтидаги супермаркетларнинг бирида олманинг ноодатий жойлаштирилиши диққатни тортади.

Яқин кунларда аудит натижалари EastFruit сайтида эълон қилинади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин