Туркияда гилос йиғим-терими мавсуми анъанавий тарзда май ойининг учинчи ҳафтасидан бошланди.
Туркиянинг Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари иттифоқининг «Анадолу» нашрига маълум қилишича, жорий йилнинг январь-июнь ойларида Туркиядан гилос экспорти ҳажми жисмоний жиҳатдан 55 минг тоннани ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга камайган.
Экспорт тушуми эса 129 миллион долларни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22 фоизга кам.
Россия Туркия гилосининг асосий импортёрилигича қолмоқда – ушбу мамлакат 54 миллион долларлик маҳсулот импорт қилган. Германияга – 45 миллион долларлик ва Норвегияга– 6 миллион долларлик гилос экспорт қилинган.
Эгей минтақаси сархил мева-сабзавот экспортёрлари иттифоқи раҳбари Хайреттин Учакнинг айтишича, гилоснинг гуллаш даврида Туркиядаги об-ҳаво шароити ноқулай бўлган ва бу ҳосилга таъсир қилган.
Учакнинг сўзларига кўра, Туркия жаҳоннинг 49 мамлакатига гилос экспорт қилади.
«Ноқулай об-ҳаво шароити ва Россия-Украина урушининг салбий оқибатларига қарамай, биз экспортни оптимал даражада ушлаб туришга муваффақ бўлдик«, дейди Иттифоқ раҳбари.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!