АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (NASS) Миллий қишлоқ хўжалиги статистика хизматининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, бу йил мамлакатда бодом ҳосили 2,8 миллиард фунтга етади, бу ўтган йилги натижадан 4 фоизга камдир. Ҳосилдорлик акрига 2040 фунтни ташкил этади, бу эса 2021 йилдаги (акрига 2210 фунт) ҳосилдорликдан 8%га паст. Калифорниядаги бодом майдонлари 2022 йилда 1,37 миллион акрга етди, ушбу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3,8 фоизга кўп. Бу ҳақида Fruit-Inform almonds.com портали ҳаволаси орқали хабар бермоқда.
Калифорниянинг Аlmond Board of California саноат ассоциацияси (АBC) бу жуда аниқ прогноз, деб ҳисобламоқда. Баъзи фермерларнинг ҳосили бу йилги баҳорда совуқдан азият чекди. Қолаверса, плантацияларни суғориш учун сув танқислиги юзага келмоқда. Бироқ, бутун жаҳон бўйлаб Калифорния бодомига талаб ҳануз юқори, шу боис, фермерларнинг даромад камайиши ҳақида ташвишланишига жиддий сабаб йўқ.
Шунингдек ўқинг: Чехия ва Ўзбекистон ўртасида органик ёнғоқ ва бодом етиштириш бўйича лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда
NASSнинг жорий йил май ойида эълон қилинган экинлар бўйича ҳисоботи – ташкилотнинг келгуси йил учун иккита маҳсулот етиштириш ҳисоботидан биринчисидир. У 19 апрелдан 6 майга қадар бодом етиштирувчилар (тасодифий танланган) ўртасида ўтказилган телефон сўрови натижасидаги фикрларга асосланади. Ҳар йили ўзгариб турадиган фермерлар танлови ҳудудлар ва турли ўлчамдаги корхоналар бўйлаб тақсимланади.
8 июль куни NASS 2022 йил учун бодом етиштириш бўйича иккинчи прогнозини эълон қилади. У янада аниқ прогноз бўлиши керак, чунки ҳосилдорликни аниқлаш учун қатъий статистик методологиядан фойдаланилади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!