Мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати 2022 йилда мева-сабзавот етиштирувчиларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида маълум қилди. Жумладан, ушбу мақсадлар учун қўшимча равишда ер майдонлари ҳажми, мазкур тармоқ учун ажратилаётган молиявий ресурслар ва аҳолининг қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиши учун бериладиган имтиёзли кредитлар ставкаси айтилди.
Ўзбекистон Президентининг матбуот хизмати хабар беришича, малакатимизда аҳоли даромадлари манбаларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида, 2022 йилда:
– пахта ва ғалла далалари майдонини қисқартириш ҳисобига бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига берилади;
– мева-сабзавот кластерларига 2 триллион сўм (186,2 миллион доллар) ресурс йўналтирилади;
– мева-сабзавотчилик лойиҳаларига 100 миллион АҚШ доллари йўналтирилади;
– томорқа хўжаликларидан самарали фойдаланиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади;
– аҳоли томорқасида деҳқончиликни йўлга қўйиш учун банклар томонидан 7 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар берилади;
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида EastFruit 2022 йилдан бошлаб, Ўзбекистон мева-сабзавот секторида амалга оширилиши режалаштирилган мева-сабзавот етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чоралари ҳақида хабар қилган эди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!