Бош саҳифаЯнгиликлар2020 йилда Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича жаҳондаги етакчи тўртликка кирди
Янгиликлар

2020 йилда Ўзбекистон хурмо экспорти бўйича жаҳондаги етакчи тўртликка кирди

2020 йилда хурмонинг жаҳон бўйича экспорти жисмоний жиҳатдан 11 фоизга ошиб, 637 минг тоннага етди, қиймат жиҳатидан эса 17 фоизга ошиб, 695 миллион долларни ташкил қилди.

Бу хусусда IndexBox таҳлил агентлиги «World – Persimmons – Market Analysis, Forecast, Size, Trends and Insights» деб номланган янги ҳисоботида хабар қилди.

Экспорт

Хурмо экспорт қилувчи асосий мамлакатлар 2020 йилда: Испания (211 минг тонна), Озарбайжон (126 минг тонна), Хитой (108 минг тонна) ва Ўзбекистон (97 минг тонна) бўлди. Уларнинг жаҳон умумий экспорти ҳажмидаги умумий улуши 85 фоизни ташкил этди. Кейинги ўринларда Литва (14 минг тонна), Польша (12 минг тонна) ва Грузия (11 минг тонна)дир. Уларнинг умумий улуши  жаҳон умумий экспорти ҳажмининг 5,7 фоизини ташкил этади, деб хабар берди FruitNews.

Қиймат жиҳатидан Испания (234 миллион доллар), Хитой (206 миллион доллар) ва Озарбайжон (92 миллион доллар) хурмо экспорт қилувчи энг йирик мамлакатларга айланди. Уларнинг жаҳон умумий экспорти ҳажмидаги умумий улуши – 77%.

Хитой (+ 62,1% йилига) ва Ўзбекистон (+ 48% йилига) 2020 йилда экспорт қийматининг энг юқори ўсиш суръатларига эга бўлди.

Хурмонинг ўртача экспорт нархи 2020 йилда 6,4 фоизга ошиб, 1 тонна учун 1091 доллар нархни ташкил этди. Хурмо учун энг юқори экспорт нархи Хитой (1 тонна учун 1909 доллар)ники, энг паст нарх эса Ўзбекистон (1 тонна учун 499 доллар)ники бўлди.

Импорт

Хурмо импорт қилувчи асосий мамлакат 2020 йилда Россия бўлди. Ушбу мамлакат 149 минг тонна хурмо импорт қилган, бу  жаҳон импорти умумий ҳажмининг 27 фоизини ташкил қилади. Сўнгра Қозоғистон (58 минг тонна), Германия (55 минг тонна), Украина (40 минг тонна), Италия (31 минг тонна), Тайланд (28 минг тонна) ва Франция (28 минг тонна)дир. Бу мамлакатларнинг жаҳон умумий импорти ҳажмидаги улуши 44 фоизни ташкил қилади. Хурмонинг жаҳон миқёсида харид қилинишида Беларусь (19 минг тонна), Литва (16 минг тонна), Польша (12 минг тонна), Канада (9,3 минг тонна) ва Буюк Британия (8,4 минг тонна) у қадар катта бўлмаган улушни эгаллади.

Қиймат жиҳатидан Россия (120 миллион доллар), Германия (75 миллион доллар) ва Франция (37 миллион доллар) 2020 йилда энг кўп импорт қилган давлатлар бўлди. Уларнинг умумий улуши жаҳон умумий импортининг 43 фоизини ташкил этди. Кейинги ўринда умумий улуши 32% бўлган Украина, Италия, Қозоғистон, Тайланд, Канада, Литва, Беларусь, Польша ва Буюк Британиядир.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Малайзия импортёрларида қизиқиш уйғотмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин