Бош саҳифаЯнгиликлар1,2 килограммлик помидор — Италияда анъанавий помидор нави қайта тикланмоқда (фото)
Фотосуратлар тўпламиЯнгиликлар

1,2 килограммлик помидор – Италияда анъанавий помидор нави қайта тикланмоқда (фото)

Қайта кашф этилган ва Парма тепаликларида кенг тарқалиши мумкин бўлган қадимий помидор нави – Риччо ди Парма (Riccio di Parma) ҳосилини йиғиш давом этмоқда.

Маҳаллий фермерлар навни янгидан жонлантириш учун ассоциация тузишди. Ҳозир лойиҳага учта компания қўшилди, лекин у барча манфаатдор томонлар учун очиқ, деб хабар бермоқда FreshPlaza ҳаволасига таяниб EastFruit.

“Бу йил биз органик деҳқончилик услубида 14 мингга яқин ўсимлик етиштирмоқдамиз. Об-ҳаво бизга ёрдам берди, помидор соғлом, Brix қиймати юқори ва у ёрқин қизил рангда. Бозорда килограмми тахминан 3,80 евродан сотилмоқда”, дейди ассоциация президенти Габриэле Колла.

Ўсимликлар вертикал ўсиш учун махсус таянчда ўстирилади ва ҳар бир ўсимлик 2-3 та помидор беради, уларнинг ҳар бири биринчи гуллашдаёқ 1,2 кг вазн олади. Шундан сўнг ҳажм бироз пасаяди, лекин йириклигича қолади.

«Riccio di Parma помидори қовурғасимон шаклда ва жуда ширин, қирраси бироз нордон. Пўстлоғи юпқа, шунинг учун уни фақат қўлда йиғиш мумкин. Айнан шу боис ҳам, ушбу нав истеъмолдан чиқариб юборилган эди. Кўчатларнинг баландлиги икки ярим футгача етиши мумкин. Уларни салатга қўшиб ёки бошқа сабзавотлар билан истеъмол қилиш мумкин, шунингдек, соуслар тайёрлашга ҳам мос келади”, дейди Габриэле.

Шунингдек ўқинг: Беларусь селекционерлари булғор қалампири ва помидорнинг янги навларини тақдим этишди

Профессор Карло Роньони раҳбарлигида Ассоциация ушбу маҳаллий навни қайта жонлантириш учун тадқиқот ва уруғлик сараловини олиб борди.

Профессор Роньони помидорнинг потенциалини кўра билди, зеро, мазкур нав қайта ишлаш ва консервалашда қўл келади. Олимнинг қатъияти туфайли кўпчилик унинг ғояларига хайрихоҳлик билдирди. Ва Riccio di Parmaни етиштириш маҳаллий иқтисодиётнинг ажралмас қисмига айланди, ҳозир у қайта тикланмоқда.

 

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин