Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 74,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келган.
Шунинг 21,7%и — фермерларга, 3,7%и — қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ташкилотларга тегишлидир.
Хусусий томорқаларда 93,8% сут, 90,3% гўшт (тирик ҳолатда), 87,4% картошка, 84,7% сабзавотлар ва 83,5% жун етиштирилди.
Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилганидек, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми 126 769,6 миллиард сўмни ташкил қилиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 фоизга ошган.
Жумладан, экин маҳсулотларини етиштириш 54 118,4 миллиард сўм (103,8 фоиз)га етди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошидан буён аҳолига пахта ва ғалла майдонлари қисқартирилганидан сўнг бўшаган 80 минг гектар экин майдони ажратилди, йил охирига қадар яна 20 минг гектар, келгуси йилда эса 100 минг гектар экин майдонлари ажратилади. Жами икки йилда 200 минг гектар ажратилади.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!