Ўтган ҳафтанинг асосий воқеалари:
– EastFruit Trade Platform гуруҳида мева-сабзавот маҳсулотлари 17 мамлакат иштирокчилари томонидан сотилди.
– Оқ бошли карам энг кўп сотилган маҳсулотлигича қолмоқда
– Помидор ва булғор қалампири савдоси сезиларли даражада ошди
– Гилос мева ва резаворлар сегменти савдоси бўйича етакчилар қаторига кирмоқда
– Олма ва қулупнай камроқ сотила бошлади
– Украинада эртаги карам арзонлашди, лекин хўраки лавлаги нархи кескин кўтарилди
– Қозоғистонда эртаги картошка нархи пасайишда давом этмоқда
– Туркияда гилос нархи ошмоқда
Минтақанинг мева-сабзавот бозорларидаги шу ва бошқа тенденциялар ҳақида EastFruit савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи
EastFruit Trade Platform гуруҳида ўтган ҳафта фаол иштирокчиларнинг кенг географияси қайд этилди. Савдо майдончасида 17 мамлакат вакиллари ўз маҳсулотларини тарғиб қилишди! Руминия, Албания, Македония, Парагвайдан таклифлар бўлди. Жойлаштирилган эълонларнинг умумий сони сезиларли даражада ошган. Эълонлар сонининг максимал ўсиши гуруҳнинг эронлик аъзолари томонидан қайд этилди. Шунингдек, Туркия ва Ўзбекистондан маҳсулот таклифи кўпайган, бироқ Украина, Қозоғистон ва Мисрдан эълонлар камайди. Ҳафта давомида жойлаштирилган таклифлар сони бўйича энг фаол беш мамлакат қуйидагилардир: Эрон, Украина, Туркия, Ўзбекистон ва Қозоғистон.
Оқ бошли карам сабзавот сегментида сотувлар бўйича етакчилигича қолди, унинг таъминоти ўсишда давом этмоқда. Асосий сотувчилар – Украина, Қозоғистон ва Эрон. Польша ва Руминиядан карам бўйича таклифлар бўлди. Ўтган ҳафта пиёз савдосини етти мамлакат вакиллари амалга оширди. Жорий мавсумда Тожикистондан пиёз билан боғлиқ илк таклифлар пайдо бўлди. Картошка, сабзи ва лавлаги етказиб бериш қисқарди, улар бизнинг ҳафталик топ-савдоларимизга ҳам кира олмади. Помидор ва булғор қалампири савдоси эса сезиларли даражада ошганини кўриш мумкин. Жадвалда кўрсатилмаган товарлардан кўкатлар, саримсоқ ва бодринг фаол сотилди.
Мева ва резаворлар сегментида янги етакчи гилос бўлиб, уни ўтган ҳафта Украина ва Туркия иштирокчилари фаол сотишди. Македониядан гилос бўйича биринчи таклифлар пайдо бўлди. Тарвуз савдоси икки баробар ошди. Асосий сотувчилар Эрон, Ўзбекистон ва Қозоғистон. Шунингдек, Туркия ва Эрондан данакли мева сотувчилар сафи кенгаймоқда. Грузиядан биринчи ўрик ва Парагвайдан анжир-шафтоли билан боғлиқ таклифлар бўлди. Аммо Ўзбекистондан ёзги олманинг эртаги навларини етказиб бериш даражаси ортганига қарамай, ушбу турдаги меванинг мазкур гуруҳдаги умумий савдоси тушиб кетди. Қулупнайни иштирокчилар деярли таклиф қилишмади.
Асосий позициялар бўйича таклифлар динамикаси миқдорий жиҳатдан қуйидаги диаграммада келтирилган.
Савдо майдончаси иштирокчилари, асосан, лавлаги, сабзи ва оқ бошли карам харид қилишди. Қулупнай ва гилос ҳам харидоргир бўлди.
Ўтган йилнинг худди шу вақтида улар савдо майдончасида нималарни сотишган эди? Савдолар бўйича етакчи бугунги кунда бўлгани каби оқ бошли карам эди. Картошка ва бодринг кўп таклиф қилинган. Ўтган ҳафта бўлгани каби гилос, ўрик ва шафтоли ҳам фаол сотилган. Яна қулупнай фаол сотилган эди. Борш тўпламининг ўтган йилги сабзавотлари ҳосили энг кўп талабгир эди. Шунингдек, иштирокчилар олма, қулупнай, тарвуз ва қовунни ҳам фаол харид қилишган.
Ўтган ҳафта савдо гуруҳидаги нарх билан боғлиқ вазият қандай ўзгарганини қуйида таҳлил қиламиз.
EastFruit Trade Platform ва УкрОпт савдо гуруҳларидаги нархлар – УКРАИНА
Украинада янги ҳосил карами арзонлашди, лекин у бир йил аввалгига нисбатан 10 баробар қиммат! Бошқа турдаги эртаги сабзавотлар нархи ҳам пасаймоқда. Бодринг ва помидор нархи пасайишда давом этяпти. Жанубий ҳудудларда қовоқча (кабачок), гулкарам ва Пекин карами деярли бепул бериб юборилмоқда. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида эса ушбу маҳсулотлар қимматлашган. Хўраки лавлаги нархи кескин ошди. Пиёз нархи кўтарилди. Кўкатлар сегментида пиёз, петрушка ва шовул қимматлашди, шу билан бирга, арпабодиён ва салат арзонлашган. Мева ва резаворлар сегментида эса нархлар, асосан, пасайган. Лимон бундан мустасно, унинг нархи кўтарилишда давом этди.
EastFruit Trade Platform савдо гуруҳидаги нархлар – ҚОЗОҒИСТОН
Қозоғистонда эртаги картошка арзонлашишда давом этмоқда. Ҳафта давомида оқ бошли карам ва Пекин карами нархи ҳам пасайган. Эртаги сабзи ҳамда помидор нархи ошди. Бундан бир ҳафта аввал таклиф қилинган тарвуз арзонлашган.
EastFruit Trade Platform гуруҳидаги нархлар – ТУРКИЯ
Туркиядан помидор етказиб бериш ҳажми ортиши нархларнинг пасайишига олиб келди. Ўрик ҳам арзонлашди. Аммо бир ҳафта ичида гилос, шафтоли ва нектарин қимматлашган.
EastFruit Trade Platform гуруҳидаги нархлар – ЎЗБЕКИСТОН
Бошқа мамлакатлардаги иштирокчилардан ҳам яна бир нечта нарх таклифлари.
Қирғизистон: булғор қалампири — $1,29, эртаги картошка — $0,64 ЕХW
EastFruit Fruittechnology технологик гуруҳи фойдаланувчиларининг фаоллик даражаси пастлигича қолмоқда. Кўпинча, иштирокчилар ўғитлар ва ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни сотишган. Украина ва Қозоғистон иштирокчилари сабзавот ва полиз экинларининг уруғларини таклиф этишди. Ўзбекистондан кўчатлар, Туркманистондан полиэтилен пакетлар таклиф қилинган. Технологик ускуналардан мева-сабзавот маҳсулотларини тез совутиш учун ҳавони олдиндан совутиш тизими бўйича таклифлар илгари сурилди.
Телеграм гуруҳларида маҳсулотларни қандай қилиб самарали тарғиб қилиш ҳақида ушбу блогдан ўқишингиз ёки Youtube каналимиздаги видеони томоша қилишингиз мумкин.
2022 йилнинг 21 ҳафтаси учун савдо майдончаларида сабзавот ва мевалар етказиб бериш динамикаси таҳлилини бу ерда ўқинг.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!