Ўтган ҳафтанинг асосий воқеликлари:
— Оқ бошли карам ва пиёз савдоси кескин тушиб кетди
— Гилос савдолар етакчисига айланди
– Узум топ-савдоларга қайтди
– Ўзбекистондан олхўри етказиб бериш кўпаймоқда
— Қозоғистонда эртаги олма савдоси бошланди
– Украинада эртаги сабзавотлар арзонлашиб, бодринг қимматлашмоқда
— Қозоғистонда қовун арзонлашди
Минтақанинг мева-сабзавот бозорларидаги шу ва бошқа тенденциялар ҳақида EastFruit савдо майдончаларининг ҳафталик шарҳи.
Ўтган ҳафта 11 мамлакат вакиллари ўз маҳсулотларини EastFruit Trade Platform гуруҳида сотишди, шу билан бирга, эълонларнинг умумий сони камайди. Ўзбекистон, Эрон, Туркия ва Қозоғистон вакиллари савдо ҳажмини камайтирди. Украина ва Мисрдан товар бўйича таклифлар ошди. Натижада, жойлаштирилган таклифлар сони жиҳатидан ҳафталик энг фаол беш мамлакат қуйидагилардир: Украина, Ўзбекистон, Эрон, Туркия ва Қозоғистон.
Савдо майдончасида ўтган ҳафта сабзавот етказиб беришнинг қисқариши қайд этилди. Айниқса, оқ бошли карам ва пиёз савдоси кескин тушиб кетди. Истисно фақат картошка ва лавлаги бўлиб, ўтган ҳафтага нисбатан таклифлар юқорироқ бўлди. Шунингдек, саримсоқ ва бодринг ҳам жуда фаол сотилди.
Ўтган ҳафта мева ва резаворлар сегменти ҳамда бутун савдо майдончаси етакчиси гилос бўлиб, уни Украина, Туркия ва Эрон иштирокчилари фаол сотишган. Тарвуз бўйича таклифлар кўп бўлди, аммо, унинг таъминоти бироз камайган. Ўзбекистонда олхўри савдоси ўсиб бормоқда. Эрон ва Миср сотувчилари сони ўсиши туфайли узум савдода биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистондан узум бўйича жорий мавсумнинг биринчи таклифлари пайдо бўлди. Қозоғистонда олманинг «Старк Эрлиест» номли эртаги нави савдоси бошланди. Украина вакиллари крижовникни фаол равишда таклиф қила бошлашди.
Асосий позициялар бўйича таклифлар динамикаси миқдорий жиҳатдан қуйидаги графикда келтирилган.
Мева-сабзавотларга бўлган талаб масаласига келсак, ўтган ҳафта музлатиш учун мўлжалланган резаворлар талабгир бўлди. Помидор ва бодринг етказиб берувчилар ҳам фаол қидирилди. Украинада Туркия тарвузларига талаб катта бўлди.
Бундан бир йил аввал савдо майдончасида нималар сотилган ва сотиб олинган эди? Савдолар бўйича картошка, шубҳасиз, етакчи бўлган, гуруҳдаги ҳар саккизинчи эълон унга тааллуқли эди. Худди ўтган ҳафтада бўлгани каби оқ бошли карам етказиб бериш кескин камайган. Мева ва резаворлар сегментида иштирокчилар, кўпинча, гилосни таклиф қилишган. Олма, шафтоли ва қулупнай савдоси анча фаол бўлган. Борш тўплами сабзавотлари талабгир бўлиб, сабзи энг кўп сотилган.
Қуйида ўтган ҳафта давомида минтақада шаклланган нархларни тақдим этамиз.
EastFruit Trade Platform ва УкрОпт савдо гуруҳлари нархлари – УКРАИНА
Украинада эртаги сабзавотлар нархи пасайишда давом этмоқда. Помидор ва булғор қалампири арзонлашяпти. Иссиқхона бодринги эса ноқулай об-ҳаво шароити фонида қимматлашди. Кабачок нархи ҳам ошди. Кўкатлар сегментида фақат салат нархи кўтарилди. Бошқа турдаги кўкатларни сотиш нархи пасайишда давом этмоқда. Мевалар ҳам арзонлашмоқда. Гилос нархи мавсумий равишда тушиб кетди. Бир ҳафта аввалгидан арзонроқ қулупнай сотилди. Импорт қилинган мевалар сегментида банан нархи пасайди.
EastFruit Trade Platform савдо гуруҳларидаги нархлар – ҚОЗОҒИСТОН
Қозоғистонда сабзи нархи ошди. Картошка ва пиёз бир ҳафта аввалгидан арзонроқ сотилди. Таклифлар кўпайиши туфайли қовун арзонлаша бошлади. Лекин шу билан бирга тарвуз қимматлашди.
Ва бошқа мамлакатлар иштирокчиларидан яна бир нечта нарх таклифлари.
Ўзбекистон: олхўри — 1,12 $/кг, пиёз — 0,28 $/кг. FCА
Қирғизистон: олхўри — 1,06-1,14 $/кг. FCА
EastFruit Fruittechnology технологик гуруҳи фойдаланувчилари фаоллиги пастлигича қолмоқда. Кўпинча, иштирокчилар ўғит ва ўсимликларни ҳимояловчи воситаларни сотишди. Сабзавот ва полиз экинларининг уруғлари бўйича таклифлар бўлди. Украина компанияси сабзавот омборларини қуриш бўйича хизматлар таклиф қилди. Иштирокчилар транспорт хизматларини ҳам таклиф қилишди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!