“Экспорт қилиш учун ҳамма нарсани – мева, сабзавот ва кўкатларни музлатиб қўйиш мумкин” – “Тиферет” лойиҳаси раҳбари Юлия Тимошенко (Молдова) томонидан “Тожикистоннинг мева-сабзавот сектори – энг яхши инвестиция имкониятлари” Миллий онлайн-конференцияси давомида ўтказилган тақдимот шундай номланди. Тадбир БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) кўмагида EastFruit халқаро лойиҳаси томонидан Sapienza агромедиа агентлиги платформасида ташкил этилди.
Юлия Тимошенко халқаро савдода, жумладан, музлатилган маҳсулотлар савдосида 13 йиллик тажрибага эга мутахассис, 300 гектар майдонда мева ва ўсимликлар етиштириш ҳамда уларни музлатиш бўйича “нолдан” бошланган катта лойиҳани яратишда бевосита иштирок этган. Aйни пайтда у кунига 40 тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган заводнинг раҳбари. Тайёр маҳсулотлар Европа Иттифоқи мамлакатлари, Россия ва Украинага экспорт қилинади.
“Экспорт қилиш учун ҳамма нарсани – мева, сабзавот ва кўкатларни музлатиб қўйиш мумкин. Aммо ҳар бир маҳсулот музлатиш ҳамда талаб бобида ўзига хос хусусиятларга эга: калибрланган маҳсулотлар, кублар, чуқурчаларсиз ёки қобиқсиз бўлаклар, уваланган мевалар ёки блокдаги музлатилган маҳсулотлар каби. Ҳаммаси мижозингиз (харидор) нинг қаерда ва нимадан фойдаланишига боғлиқ. Ўз навбатида, бундай маҳсулотларнинг мижозлари болалар овқатлари, шарбатлар, мураббо, консерваланган резаворлар, компот аралашмаларини ишлаб чиқарувчи (улар маълум бир тайёр массага қадоқланиб музлатилган мевалар шаклида сотилади) ва бошқалар ҳисобланади. Шунга боғлиқ тарзда музлатилган маҳсулотлар синфларга бўлинади, масалан, биринчи синф, кўпинча, болалар овқатлари ва юқори сифат талаб қиладиган бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, иккинчи синф мураббо ва бошқа шу каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришда қўлланади. Бир сўз билан айтганда, буларнинг бари қайси шаклда ва ким учун ишлаб чиқарилиши лозимлигини яхши англамоғингиз керак”, дейди у.
Ушбу жараённи ташкил этиш борасида Тимошенко иккита асосий усулни таъкидлади: туннелли (IQF – Individual quick freezing) ва ҳар бирининг ижобий, салбий томонлари бўлган статик музлатиш.
Статик усулда музлатиш одатий саноат музлатгичларида “сендвич панеллар” ёрдамида амалга оширилади. Бундай ҳолда камерани бир марталик юклаш мева ва резаворларни музлатиш турига қараб, 10 дан 24 соатгача давомийлик билан амалга оширилади. Aммо, бу усул билан маҳсулотларнинг кенг ассортиментини, яъни мевали тўғрамалар, бўлакчалар, данаксиз олча ва бошқа шунга ўхшаш маҳсулот турларини музлатиш мумкин эмас.
Шунингдек ўқинг: Авакадо – бу мева ва сабзавотлар экспортининг жаҳон миқёсидаги энг тез ўсиб бораётган позицияси – Aндрей Ярмак
Туннел усулида музлатиш конвейер кўринишига қараб амалга оширилади: ҳаракатланувчи белбоғларда хом ашё доимий равишда музлатгичга юкланади, бу ерда бир неча дақиқада музлаш содир бўлади ва музлатилган маҳсулот бошқа томондан чиқади. Шу билан бирга, хом ашёнинг юкланиши доим бир хил бўлиши керак. Ушбу усулнинг афзаллиги, шубҳасиз, кенг ассортиментдаги маҳсулотларни музлатиш қобилиятидир: тўғраб музлатилган резаворлар, мевали бўлаклар, данаксиз олча ва бошқалар. Бир сўз билан айтганда, шарбатли ва кесилган ҳар бир нарсани фақат туннелда музлатиш мумкин, аммо бу статик тарзда музлатишга мос келмайди.
Aгар бундай ишлаб чиқариш Тожикистонда ташкил этилса, музлатилган сабзавот, мева ва қўзиқоринларни қаерга ва кимга сотиш мумкин? Биринчи йўналиш, шубҳасиз, бу ички бозор. Хорижий савдо бозорларига келсак, эксперт географик жиҳатдан энг яқин – Хитой ва Осиё мамлакатларининг бошқа бозорларини диққат билан ўрганиб чиқишни маслаҳат беради. Юлия Тимошенконинг фикрича, “музлатилган” маҳсулот ишлаб чиқарувчи тожикистонликлар учун логистика харажатлари юқори бўлганлиги сабаб, Европа мамлакатлари бозорларига кириш учун ҳаракат қилиш мантиқий аҳамиятга эга эмас. Бу, ўз навбатида, фойда меъёрлари пасайишига олиб келади. Қолаверса, Украина ва Молдовадаги музлатилган маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ушбу бозорларга нисбатан яқин экани сабабли моддий-техник жиҳатдан афзалликларга эга ва улар жиддий рақобатга кириша олади.
Мева-сабзавотларни музлатишни қандай ташкил қилиш, сўнг уларни қадоқлаш ва ташиш, энг муҳими, уларни қаерда, кимга ва қандай сотиш ҳақида батафсил маълумот олиш учун қуйидаги видеони кўринг:
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!