Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларЯпония компаниясининг қалампир терувчи роботи CЕS 2023 кўргазмасида инновация учун мукофотланди
ДолзарбТехнологияларЯнгиликлар

Япония компаниясининг қалампир терувчи роботи CЕS 2023 кўргазмасида инновация учун мукофотланди

Аgrist компанияси булғор қалампири ҳосилини йиғувчи автоматик роботи учун етакчи технологиялар кўргазмасида халқаро эътирофга сазовор бўлди. 2023 йилнинг 5-8 январь кунлари Лас-Вегасда бўлиб ўтган CЕS 2023 глобал технологик кўргазмасида Япониянинг робототехника компанияси «Best of Innovation» мукофоти билан тақдирланди.

«L» номли робот занжирда осилиб туради, бу эса унга ерда тўсиқларга дуч келмасдан ҳаракатланиш имконини беради. EastFruit‘нинг Fruitnet ҳаволасига таяниб маълум қилишича, робот пишиб етилган булғор қалампирини аниқлаш, ушлаш ва кесиш учун бир нечта камералар ва сунъий интеллектдан фойдаланади. Робот қалампирни кесиб олишда лента ҳамда икки хил кесиш усулидан фойдаланади, бунда қалампир ўсимликдан ажратиб олинади, сўнгра унга зарар етишини камайтириш учун пояси қисқартирилади.

Кўргазмада мукофот инновациялар, техник мукаммаллик, функционаллик, эстетика, дизайн ва бошқа жиҳатлар учун асосий талабларни баҳолай оладиган тармоқ экспертлари гуруҳи, жумладан, ОАВ, дизайнерлар ва муҳандислар томонидан аниқланди.

Rabobank ходими Синди ван Рижсвик мазкур янгилик ҳақида шундай фикр билдирди: «Сархил булғор қалампири ҳосилини йиғувчи роботнинг ишлаб чиқилишини кузатиш қизиқ, чунки қалампир йиғиш жараёнини автоматлаштириш ниҳоятда қийин (хусусан, ўсимликнинг тузилиши ва барглари кўплиги туфайли). Японияда роботни ишлаб чиқишда бошқа иссиқхона роботларидан фарқли ўлароқ, юксак технологияларнинг юқори сегментига эмас, балки ўрта ва паст технологиялар бозорига эътибор қаратилмоқда. Комбайн автоном ҳаракатлана олмайди, бунинг учун симлардан фойдаланилади.  Компаниянинг ўз веб-сайтида қайд этишича, фермага теримчи-роботни ўрнатишнинг бошланғич қиймати тахминан 1,5 миллион иена (тахминан 10 минг евро)ни ташкил этади. Фермердан эса робот йиққан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий савдо ҳажмидан 10 фоиз олинади».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Боғлар ва узумзорлар учун янгиланган Zilus агророботи тақдим этилди

EastFruit

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин