Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларУруғлик картошка ўрнига уруғ — Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда
Технологиялар Янгиликлар

Уруғлик картошка ўрнига уруғ – Қозоғистон фермерлари Голландиядан картошка уруғини олиб келиб, синовдан ўтказишмоқда

Голландияда фаолият кўрсатувчи «Solynta» компаниясининг картошка уруғлари Қозоғистонда экилади. Бу ҳақда Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси бошқаруви раиси Қайрат Бисетаев Facebookда маълум қилди, деб ёзмоқда ElDala.kz.

Ўтган ҳафта Голландиянинг етакчи агросаноат компаниялари раҳбарларининг Қозоғистонга ташрифи маҳали 100 миллиард тенге миқдоридаги инвестиция шартномалари имзоланди. Хусусан, Қозоғистон картошка ва сабзавот етиштирувчилар уюшмаси ва «Solynta» компанияси ўртасида ҳамкорлик  Меморандуми қабул қилинди.

«Solynta» – картошкани уруғлик картошка (тугунак)дан эмас, балки уруғдан етиштиришга муваффақ бўлган жаҳондаги ягона (менинг билишимча)  компаниядир. Ўтган асрда олимлар бунга кўп бор ҳаракат қилишган, аммо натижа бўлмаган”, деб ёзади Қайрат Бисетаев.

Шу билан бирга, у уруғлик картошка қатор камчиликларга эга эканлигини қайд этди: уруғлик картошка омборда ҳарорати  +1дан  +4 С диапазонгача ва катта ҳажмда – гектарига 3 тоннагача сақланиши керак. Бундан ташқари, уруғлик картошка вирусли, бактериал, замбуруғли касалликларга мойилдир. Тахлаш ва экишдан аввал уларни саралаш керак.

«Шундай қилиб, голландлар  ҳал қилиб бўлмайдиган муаммога қандайдир йўл билан ечим топишди ва энди улар картошка уруғларини етиштиришади. Кичик ўлчамдаги, тахминан сабзи уруғининг катталигича келадиган бу уруғ сақлаш жараёнида махсус шароит  талаб қилмайди ва унинг 1 гектарга етарли миқдори 1  литрлик пластик шишага жойлашади. Бугун биз  ихчамгина бўлса-да, муҳим аҳамиятга эга уруғ тўла икки халтанинг эгаси бўлдик»,  деди Қайрат Бисетаев.

Бисатаевнинг сўзларига кўра, мўъжизавий уруғлар Қозоғистон далаларида синовдан ўтказилади.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Дунё сабзавотлар бозорида ким етакчилик қилмоқда? Асосий трендлар ва энг катта муваффақият қозонаётган сабзавотлар

EastFruit

Грузия картошка экспортининг ўсиши, бу – давомий бўлиши мумкин бўлган вақтинчалик имконият

EastFruit

Қозоғистон картошка импортини 67 баравар оширди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин