Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларУкраиналик фермер: картошка етиштириш – меҳнатнинг атиги ярми, холос, бундан сўнг ҳосилни сақлаш ҳам керак
ТехнологияларЯнгиликлар

Украиналик фермер: картошка етиштириш – меҳнатнинг атиги ярми, холос, бундан сўнг ҳосилни сақлаш ҳам керак

Сабзавот ва меваларни номақбул шароитларда сақлаш ҳосил миқдори ёки унинг сифати бўйича сезиларли йўқотишларга олиб келиши мумкин. Бунга йўл қўймаслик, картошка етиштирувчилар ва уни етказиб берувчилар учун омборлар ҳамда совутиш ускуналари қанчалик муҳим экани ҳақида уруғлик картошка ўстирувчи ва етказиб берувчи компания – «Aгрико Украина» директори Николай Гордийчук SEEDS учун сўзлаб берди.

“Картошка етиштириш бу алоҳида юмуш, тўғрироғи, ишнинг ярми, холос. Маҳсулот йиғиб олингач, уни сақлаш жараёнида фермерлар жуда кўп йўқотишларга дуч келади. Илгари картошка ертўлалар ёки мос бўлмаган шароитларда сақланиб, ҳосилнинг муҳим қисми бой берилар эди. Энди эса ушбу сабзавотни голландия технологияси асосида, фаол шамоллатиш йўли билан сақлаймиз. Йўқотишлар ойига 1 – 1,5% даражагача камайди. Бутунбошли сақлаш даврида бу кўрсаткич ҳосилнинг 7 дан 8%игача (навига қараб)дир. Aгар маҳсулотни яроқсиз омборларда сақлайдиган кўплаб украиналик деҳқонлар йўқотишларини таққосласак ва бу 20-30 фоизни ташкил қилса, у ҳолда сақлаш шароитлари катта аҳамиятга эга, дейиш мумкин», дейди Николай Гордийчук.

«Aгрико Украина» компанияси директорининг сўзларига кўра, технологик сақлаш маҳсулот ҳажмига ҳам, сифатига ҳам таъсир қилади. «Маҳсулот сифати, албатта, уни сақлаш шароитларига боғлиқ. Голландиялик шерикларимиздан бирининг айтишича, омборхона касалхона эмас, агар у ерга қандайдир сифатсиз нарсани қўйсангиз, бемор сингари тузалиб чиқмайди. Ва албатта, мавжуд сифатни сақлаб қолиш учун етарли миқдордаги кислородни таъминловчи яхши шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган омбор керак, шунда бизнинг ҳолатимизда картошкани мавсум давомида сақлаш мумкин. Aйтганча, биз омборда сентябрдан май ойи охирига қадар маҳсулот сақлаймиз, – дейди Николай Гордийчук.

Шунингдек ўқинг: Технологик ускуналар мева- сабзавотларнинг яроқлилик муддатини узайтириш имконини беради

Шу билан бирга, Николай Гордийчукнинг қайд этишича, «Aгрико Украине» омборхонаси «Ван Дайк Текникс» компанияси  тақдим этган технологик ечимларга мувофиқ жиҳозланган.

«Ушбу компания Украина бозорида яқиндагина пайдо бўлган бўлса-да, биз улар билан фаол иш олиб боряпмиз. «Ван Дайк Текникс» компаниясининг тижорат директори – Aндрей Марушчак билан эса  компаниямиз

ташкил топган пайтдан бошлаб, яъни 10 йилдан ортиқ вақт давомида ҳамкорлик қилмоқдамиз. Aндрей бизга 2010 йили «Агровент» компаниясидан биринчи Голландия ускуналарини харид қилганимизда картошка сақлаш технологияси борасида маслаҳат берган. Биз учун ишлаб чиқарувчи сифатида ариза ёки сўров юборилган пайтдан бошлаб, муаммони ҳал қилишгача бўлган жараён узоқ давом этмаслиги муҳимдир. Aгар баъзи етказиб берувчилар билан иш жараёнида 2-3 кунлаб кутишга тўғри келса,

«Ван Дайк Текникс»дан биз бир соат ичида жавоб ола биламиз. Компаниянинг қўллаб-қувватлаш хизмати яхши йўлга қўйилган, улар билан ҳар доим алоқага чиқиш мумкин. «Ван Дайк Текникс» картошка, пиёз, сабзи ва бошқа мева-сабзавотларни сақлашда ишончли шерик ҳамда маслаҳатчи саналади – компания мутахассислари яқинда ишлаб чиқарувчилардан бири учун махсус саримсоқ сақланадиган замонавий омбор ишланмасини яратишди. «Aгрико Украина»га келсак, биз «Ван Дайк Текникс» билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқдамиз», дея хулоса қилди Николай Гордийчук.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин