Украина Миллий аграр фанлар академиясининг Картошкачилик институти олимлари ушбу турдаги сабзавотнинг янги серҳосил “Мистерия” навини тақдим этди. Бу ҳақида Украина Миллий аграр фанлар академияси матбуот хизмати ҳаволасига таяниб, SEEDS хабар бермоқда.
“Украина Миллий аграр фанлар академиясининг Картошкачилик институти директори Николай Фурдига яқинда давлат реестрига киритилган картошканинг янги “Мистерия” навини тақдим этди. Ушбу навнинг таъми ёқимли ва у юқори ҳосилдорлик хусусиятига эга”, дейилади хабарда.
Фурдиганинг айтишича, янги картошканинг пўстлоғи бинафшаранг, ички қисми эса сарғиш. Унинг ҳосилдорлиги 80 т/га, крахмал миқдори 15,5-16%, истеъмол сифати 8,4 баллга баҳоланади. 40 кунлик физиологик уйқу даврига эга бўлган бошқа навлардан фарқли ўлароқ, «Мистерия»да бу кўрсаткич 80 кунни ташкил этади.
“Ушбу нав йилдан-йилга мунтазам юқори ҳосил беради. Картошка ҳам қумли, ҳам лойли тупроқда етиштириш учун мослашган, икки ҳосилли экин сифатида идеалдир. Бундан ташқари, нав жуда мазали”, дея хулоса қилди Фурдига.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!