Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларУкраинада «3 таси 1 да» хусусиятли олма дарахти яратилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Украинада «3 таси 1 да» хусусиятли олма дарахти яратилди

Олма дарахти жаҳонда энг кенг тарқалган мевали экин ҳисобланади. Бундан ташқари, у ажойиб декоратив хусусиятларга ҳам эга. Яқинда Украинанинг ўсимлик навлари давлат реестри «Оксана» деб номланган янги манзарали олма дарахтлари билан тўлдирилди, деб ёзмоқда EastFruit SEEDS  материали ҳаволасига таяниб.

Селекция ишларини Украина БТФМУнинг Агробиология факультети олимлари ва талабалари  Боғдорчилик кафедраси профессори Владимир Меженский раҳбарлигида олиб боришди.

Манзарали олма дарахтларининг энг кенг тарқалган навлари барча органларнинг антоциан рангига эга Ўрта Осиё олма дарахти — «Сиверс»дан келиб чиққан бўлиб, улар қизил гулларга эга.

Селекционерлар қўтир ва ун-шудринг касалликларига чидамлилик ҳамда юқори декоратив хусусиятлар уйғунлигидаги бир қатор истиқболли шаклларни танлашди. Улардан бири, пушти-қизил гулларга бой олма дарахти — «Оксана» номи билан рўйхатга олинган.

Навнинг асосий хусусияти декоратив бўлиб, у яшил зоналар барпо этишда асқотади. Ушбу дарахтнинг мевалари кичик бўлса ҳам, кўп миқдордаги биологик фаол моддаларни жамлаган ва шарбат, мармелад, пастила каби  қайта ишланган маҳсулотларни тайёрлашда қўл келади. Шундай қилиб, ушбу олма дарахтида учта хусусият мужассам: декоратив, экологик соф ва шифобахш хусусиятларга эга мева дарахтидир«, дейди қишлоқ хўжалиги фанлари доктори  Владимир Меженский.

Декоратив олма дарахтининг янги навини олимлар фитонцид- шифобахш хусусиятларга эга ноанъанавий мевали-манзарали экинлар бўйича тадқиқотлар давомида яратишди, дейилади Украина БТФМУ хабарида.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин