Agrintesa, Sapore di Romagna ва Spreafico компанияларини бирлаштирган клуб Tаsty Sweet деб номланган янги олхўри навини яратди. Унинг мевалари думалоқ шакл, ширин таъм ва бой таркибий тузилишга эга.
Ушбу уч компания Vivai F.lli Zanzi компанияси томонидан Италия учун етиштирилган ўсимликларни ўстириш ва сотиш ҳуқуқи бўйича эксклюзив соҳиблар ҳисобланади.
“Олхўри ёзги мева сегментида муҳим маҳсулот, бироқ сўнгги бир неча йил ичида бозорда мавжуд навлар, кўпинча, истеъмолчилар талабларини қондира олмади. Шунинг учун биз олхўрининг ўзига хослигини ва унинг итальян дастурхонидаги ролини тасдиқлай оладиган навни етиштиришга қарор қилдик”, дейилади уч компания баёнотида.
Таsty Sweet клуби шу йўналишда ҳаракат қилмоқда: нав инновациялари орқали борган сари сегментлашаётган бозор эҳтиёжларини қондириш асосий мақсаддир. Зеро, бугунги бозор истеъмолчилари тобора юқори сифатли ассортиментни танламоқда ва маҳсулот сифати, унинг соғлиқ учун фойдалилиги, сертификатланиши ҳамда навга мансублик даражаси билан ажралиб турадиган маҳсулотлар бу бозорда устун саналади.
Шунингдек ўқинг: Новый сорт земляники садовой Parlando подходит для выращивания и в открытом грунте, и в теплицах
EastFruit FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзганидек, ўрта-эртаги Таsty Sweet навининг мевалари ёрқин бинафша рангда бўлиб, ички қисми зич, сариқ рангда ва узоқ муддат сақлаш мумкинлиги билан ажралиб туради. Олхўри июль ойининг иккинчи ҳафтасида пишиб етилади. Нав юқори ҳосилдорлиги ва ўстириш осонлиги билан афзалдир. У Zaiger Genetics USA томонидан IPS France учун ишлаб чиқилган, мевалар юқори Брикс даражасига эга (18 дан 20° гача), таъми эса ўзига хосдир.
Таsty Sweet ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, фақат уч етакчи компания — Аgrintesа, Sapore di Romagna ва Spreafico томонидан eтиштирилади. Клуб формуласи — ўсимликни етиштиришдан бошланадиган ёпиқ цикл, у фақат Vivai F. lli Zanzi’га ишониб топширилган — барча фермерлар ўз инвестицияларини оқлаши учун етарли даромад олишини таъминлайди ва шу билан уларнинг барқарорлигини кафолатлайди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!