Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларSweeta номли янги уруғсиз узум — жуда ҳам истиқболли нав
ТехнологияларЯнгиликлар

Sweeta номли янги уруғсиз узум — жуда ҳам истиқболли нав

Swееta навли уруғсиз оқ узум — Rungis (Франция) бозорида янгилик.  Испаниянинг Аликанте минтақасида етиштирилаётган ушбу узум нави Калифорния университетларида олиб борилган тадқиқотлар натижасида яратилган. Swееtа — Banagrumes компаниясининг эксклюзив маҳсулоти бўлиб, мазкур трейдер келгуси қишда сотувни режалаштирмоқда, чунки у Жанубий Яримшар ҳудудига ҳам экилган. EastFruit бу ҳақида FreshPlaza ҳаволасига таяниб ёзмоқда.

Swееtа узумлари йирик (22-24 мм), қарсилдоқ ва жуда ширин. “Биринчи партиялар жуда яхши сотилди. Кейинги ҳафтадан буюртмалар сонини оширамиз. Бу жуда истиқболли маҳсулот”, дейди Banagrumes компанияси президенти Ален Аларкон. «Осиёлик мижозларимиз уруғсиз оқ узумни жуда ҳам яхши кўришади, аммо сотувлар бошланиши билан парижликларнинг ҳам талаби кучайиб кетди«.

Компания раҳбарининг сўзларига кўра, уруғсиз узумлар тобора оммалашиб бормоқда ва ёш авлод фақат шу навларни сотиб оляпти.

Swееtа узуми йиғим-теримдан бир ҳафта аввал/©Banagrumes

Бироқ, бу узумлар боғда жуда кўп меҳнат талаб қилади: «Мазкур навдаги узум жуда йирик бошли, бу эса уни бозорда сотиш учун йиғим-теримдан аввал кесишни талаб этади, чунки ҳеч ким 2-2,5 кг бошли узумни сотиб олмайди».

Мавсум бошида узум бироз яшил рангда, аммо вақт ўтиб, у сариқ-олтинранг тусга кириши керак.

Шунингдек ўқинг: Қулупнайнинг Parlando номли янги навини очиқ ерда ҳам, иссиқхонада ҳам етиштириш мумкин

Нархлар нуқтаи назаридан олиб қараганда, Swееtа  бошқа уруғсиз навларга нисбатан қимматроқ.  Аммо, Ален Аларконнинг сўзларига кўра, бундай нарх бу сингари инновацион нав учун ўзини оқлайди: «Биз аввал бундай йирик мевали, қарсилдоқ ва ширин узумни ҳеч ҳам кўрмаганмиз!«.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Турк лирасининг қулаши: Туркиядан импорт қилинадиган мевалар оқими ортиши кутилмоқда

EastFruit

Ўзбекистонда тарвуз нархи бир ҳафта ичида 33 фоизга пасайган

EastFruit

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида эртаги узум навлари ҳосилини йиғиб олиш бошланди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин