Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларSkierkа — Польша селекционерларидан малинанинг янги десерт нави
ТехнологияларЯнгиликлар

Skierkа — Польша селекционерларидан малинанинг янги десерт нави

Польшадаги Боғдорчилик институтида малинанинг бир ва икки йиллик пояларда мева берувчи Skierkа номли десерт нави яратилди. Янги нав резаворнинг яхши таъм сифати ва юқори ҳосилдорлиги билан ажралиб туради.

Селекционерлар уни тижорат плантацияларида ҳам, уй томорқаларида ҳам етиштиришни тавсия этишмоқда. Бу ҳақида Fruit-inform SadyOgorody портали материалларига асосланиб хабар берди.

Бир йиллик пояларда илк резаворлар август ойи ўрталарида, охиргилари эса кузги совуққача пишиб етилади. Икки йиллик пояларда малина терими июнь ойининг иккинчи ярмида бошланиб, тахминан бир ой давом этади.

Skierkа бутаси баланд бўйлидир ва у 2,5 м гача бўлган ўртача йиллик поя ҳамда ўртача миқдордаги илдизпояларни ҳосил қилади. Уч қисмида антоциан рангга эга бўлмаган ёш поялар жойлашган, уч қисмидаги эски поялар жигарранг-бинафша рангда, ўртача қалинликда, анчайин мослашувчан, ассимметрик эгилувчандир. Буталар ўртача ихчамликда бўлиб, совуққа чидамлилиги билан ажралиб туради.

Резаворларнинг ўлчами йирик ва жуда йирик бўлиб, конус шаклида, ёрқин қизил рангда, жозибали кўринишда, зич пульпа ва яхши таъм сифатига эга. Йиғим-терим ҳамда транспортировка маҳали механик шикастланиш ва чиришга мойил эмас.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин