Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларШотландияда картошканинг нематодаларга чидамли янги навлари синовдан ўтказилди
ТехнологияларЯнгиликлар

Шотландияда картошканинг нематодаларга чидамли янги навлари синовдан ўтказилди

Шотландиянинг Инвергоур шаҳридаги Жеймс Хаттон (JHI) институти ўтган ҳафта картошка илдиз нематодаси (Potata Cyst Nematode, PCN)га чидамли картошка навларининг фермада ўтказилган инновацион синов натижаларини эълон қилди.

Шотландия ҳукумати томонидан молиялаштирилган ушбу лойиҳада ҳамкорликда ишлаган JHI, SoilEssentials, Scottish Agronomy, SRUC ва SАSА олимлари янги картошка навлари PCN’га юқори даражада чидамли эканлиги ва Шотландия иқлимида етиштиришга мос келишини исботлашган, деб ёзмоқда Fruit-inform ҳаволасига таяниб EastFruit.

«Биз PCN’нинг кўпайишига йўл қўймайдиган картошка навлари ҳақида аллақачон билган бўлсак-да (улар инфекцияга чидамли), барибир зараркунандалар туфайли ҳосилни бой бериш мумкин. Нав касалликка чидамли бўлишига қарамай, унинг илдиз тизимини зараркунандалар емиради. Шу тариқа фермерлар ҳосилдорлик пасайишини қайд этишади ёки келгусида ўта қимматлашадиган пестицидларни қўллашади», дейди институт олимларидан бири, доктор Филип Бержесс.

У картошканинг янада чидамли навлари зарурлигини қайд этди.

Синов давомида баъзи картошка навлари фақат PCN кўпайишини тўхтатибгина қолмай, зараркунандаларнинг оғир босими остида ҳам яхши ўсиши аниқланди, бу эса экин экишнинг янада барқарор бўлишини таъминлайди. Ушбу муҳим янгиликдан ташқари, навлар Шотландия иқлимида етиштиришга мос келади ва истеъмолчилар учун қулайдир.

Доктор Бержесс баъзи навлар аллақачон сотувга чиқарилганини қўшимча қилди.

«Картошка етиштирувчилар  пестицидларни камроқ қўллаган ҳолда барқарор маҳсулот етиштириши борасида босим кучайиб бораётган бир пайтда бу жуда муҳим масала. Ушбу янги навлар муаммоларга барқарор ечим топишнинг муҳим қисмидир. Бизнинг вазифамиз табиатга зарар етказмасдан, иқлим ўзгаришини кучайтирмасдан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан иборат», дея қўшимча қилди олим.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин