Жанубий Кореядаги Farm8 технологик стартап компанияси баргли сабзавотларни Сеулдаги метронинг ўзида етиштирмоқда.
Компаниянинг Metro Farm деб номланган гидропоника фермаси 2019 йил сентябрдан буён ўша ерда жойлашган, деб хабар беради AgroPortal.ua.
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ушбу ферма 7-Сеул метро линиясининг Sangdo станциясида жойлашган.
Светодиодлар нури остида ва автоматлаштирилган техник тармоқ назорати ёрдамида бу ерда ейиладиган органик ўсимликларнинг 30 тури, хусусан, майда кўкатлар, гуллар ва қаламчалар ўстирилмоқда.
Farm8 маълумотларига қараганда, унинг вертикал фермаси анъанавий фермаларга нисбатан 40 баравар кўпроқ самара беради.
Ушбу қишлоқ хўжалиги тажрибаси анча кичкина – 394 метр квадрат майдонни эгаллаганига қарамасдан, бу ерда кунига 30 кг янги сабзавотлар ишлаб чиқарилади.
Ушбу маҳсулотларнинг аксарият қисми ферманинг ёнгинасида жойлашган Farm8 кафесига ташриф буюрувчи минглаб хўрандалар учун салатлар ва коктейллар тайёрлашга ишлатилади.
“Биз қишлоқ хўжалиги тўғрисидаги тасаввурларни ўзгартирмоқчимиз, – дейди лойиҳанинг катта менежери Ли Хван-Мён — Биз одамларни қишлоқ хўжалигига ўтмиш билан боғлиқ бир соҳа деб эмас, балки келажакнинг бир қисми деб қарашга мажбур қиламиз”.
Умуман, илк Metro Farm шу қадар катта шуҳрат қозондики, натижада компания бутун шаҳар бўйлаб бошқа метро бекатларида яна тўртта шундай ферма барпо этди.
Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.
Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!