Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди
ДолзарбМахсусТехнологияларЯнгиликлар

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit илгари ёзганидек, ер ости томчилатиб суғориш тизимлари (ЕТС), номидан ҳам кўриниб турибдики, тупроққа 25-40 см чуқурликда жойлаштирилади. Бундай тизимлар сув ва унда эритилган ўғитларни кўплаб экинларнинг илдизлари энг фаол истеъмол қиладиган тупроқ горизонтига етказиб беради. Томчилатувчи-қувурларнинг бундай жойлашуви гравитациявий намлик таъсирини камайтириш ва капилляр намликни оширишни таъминлайди. Натижада, ер усти томчилатиб суғориш тизимлари билан солиштирилса, бир хил ҳажмдаги сувдан фойдаланган ҳолда тахминан 45% кўпроқ тупроқ намланади. Яъни, тупроқ тури ва бошқа омилларга қараб, ЕТС сувни 30% ва ўғитларни 20-50% гача тежаш имконини беради. ЕТС тизимлари билан жиҳозланган плантацияларда тупроқ юзаси нисбатан қуруқ бўлгани сабабли, касалликлар ва бегона ўтларнинг ривожланиши хавфи камаяди,  фунгицидлар ва гербицидлардан фойдаланишга бўлган эҳтиёж пасаяди, бу эса экинлар сифатига ижобий таъсир кўрсатади ва шу билан бирга олинадиган ҳосил ҳажмининг 20-40% га ошишига олиб келади.

ФАО халқаро эксперти Сергей Албанинг «HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» конференциясидаги маърузасида қайд этилганидек, бу омиллар туфайли ер ости томчилатиб суғориш тизимларига киритилган сармоялар биргина мавсумда ўз самарасини бериши мумкин. Шу билан бирга, Европа мамлакатларидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, ЕТСга инвестициялар ер усти томчилатиб суғориш харажатларидан сезиларли даражада ошмайди (мутахассис италиялик фундук етиштирувчи фермер тажрибасини мисол келтирди, унинг фаолиятида ЕТС ер усти томчилатиб суғориш усулига нисбатан атиги 300 евро/га қимматга тушган).

Нархлардаги фарқ ЕТС ишлаб чиқаришнинг технологик жиҳатдан мураккаброқ жараёни, хусусан, эмитер-томчиларда илдизлар униб чиқишининг олдини олиш учун rootguard тизими ёки кам ҳажмли гербицидларни қўллаш билан боғлиқ. Аммо, ер ости суғориш тизимлари бир неча ўн йиллар давомида ишлатилганини ҳисобга олсак, уларни ишлатиш харажатлари ер усти томчилатиб суғориш тизимларига нисбатан 60% га паст.

Шу билан бирга, Сергей Алба потенциал инвесторлар эътиборини ЕТС тизимлари турли хил тупроққа ишлов бериш тизимлари (классик, мини-тилл, ноу-тилл) ва умуман, анъанавий ва органик деҳқончиликка муаммосиз интеграция қилиниши мумкинлигига қаратди. Бироқ, ЕТС тизимлари мавжуд шароитларни (тупроқ таркибининг таҳлили ва ҳоказолар) синчковлик билан баҳоланишини талаб этади. Чунки «ер ости суғориш тизимларини инвестициялаш ва улардан фойдаланиш жараёнида йўл қўйилган хатоликлар жуда қимматга тушади».

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

«HortiТеch: мева-сабзавот бизнесидаги энг замонавий рақамли технологиялар – Ўзбекистон учун имкониятлар» мавзуидаги конференция видеоси EastFruit’да!

EastFruit

Ер ости томчилатиб суғориш усули Ўзбекистон агробизнесини тубдан ўзгартириши мумкин

Andriy Yarmak

Нетхауслар ёз фаслида экспорт сифатли бодринг ва помидор етиштириш муаммосига ечим бўлиши мумкин

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин