Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСариқ булғор қалампирининг совуққа чидамли WLS 1225 нави энергия нархи ошаётгани боис хитга айланмоқда
ТехнологияларЯнгиликлар

Сариқ булғор қалампирининг совуққа чидамли WLS 1225 нави энергия нархи ошаётгани боис хитга айланмоқда

Бугунги юқори энергия нархлари билан фермерлар маҳсулот етиштириш самарадорлигини сақлаб қолиш учун имкон қадар ҳаракат қилишяпти. Селекцияга ихтисослашган компаниялар ҳам бунга алоҳида эътибор қаратмоқда. Улар ҳар йили иссиқхонада етиштириладиган сабзавотларнинг янги навларини синовдан ўтказиб, маҳсулот  етиштиришга уриняпти.  Баъзан эса бу ҳеч кутилмаганда актуал аҳамиятига кўра барчанинг эътиборини тортадиган хилма-хил навлар пайдо бўлишига олиб келади. Wеstland Seeds компаниясининг WLS 1225 навли сариқ булғор қалампири ана шундай маҳсулотлардан бири дея хабар бермоқда EastFruit.

Wеstland Seeds (Нидерландия) компанияси раҳбари Иван ван Влит шундай дейди: «Бизда 2014 йилдан буён ушбу нав мавжуд. Уни етиштириш учун камроқ энергия талаб этилади. Сўнгги ўн йил ичида булғор қалампирининг ушбу нави Нидерландия ва хорижда ҳар йили етиштириляпти.

Влитнинг айтишича, сариқ навни Германия, Канада, Осиё ва Яқин Шарқдаги ўзгарувчан экстремал об-ҳаво шароитида ҳам ўстиришади.

Совуққа чидамли

Булғор қалампирининг кўп навлари иссиқхонадаги паст ҳароратга бардошли эмас. Зеро, бундай ҳолда ўсимликлар заифлашади.  “Албатта, бу навни ҳам, айтайлик, 11°C ҳароратда етиштира олмайсиз, лекин у бошқа навлар каби иссиқлик талаб қилмайди. Маълумки, иссиқхонада ҳароратни одатий даражадан пастроқ ушлаш кўп пулни тежайди«, дейди компания раҳбари.

Мутахассис ушбу навни совуққа чидамли деб атамоқда: “Уни пастроқ ҳароратда сақлаш осон ва рангга ҳам тез киради. WLS 1225 нави очиқ, баланд, ишончли экин бўлиб, уни етиштириш жуда қулайдир”.

Иван ва Westland Seeds’нинг бошқа ходимлари аввал бошқа навларда бу тахлит совуққа чидамлиликни ҳеч кўришмаган эди. Бироқ улар сабзавотларнинг янги навлари устида ишлашда давом этишмоқда: “Бу, айниқса, об-ҳавоси иссиқ ва совуқ ўртасида тез ўзгариб турувчи Осиёга мосдир. Мазкур бозор учун навлар бунга чидамли бўлиши керак. Биз айни хусусиятлар муҳим бўлган бозорларда навларни синовдан ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз”.

Ёзги экстримлар

Шимоли-Ғарбий Европада қиш ва ёнилғининг юқори нархлари ҳисобга олиниб, энергия тежовчи навларга катта эътибор қаратилмоқда. «Аммо бу мамлакатларда ҳам ёз фаслида ҳаво ҳарорати доимий кўтарилаётгани фермерлар учун муаммо туғдиряпти. Қандай бўлмасин, биз ёз мавсумининг экстремал даврларига бардошли навларни танлаймиз«, дейди Иван ван Влиет. «Бу ерда ҳам WLS 1225  афзалликларга эга. Мазкур нав ёзда ҳам йирик мева беради. Бунда илдизлар сифати муҳим аҳамиятга эга, чунки у ўсимликнинг чидамлилигини таъминлайди»

Westland Seeds компаниясидагиларнинг қайд этишича, WLS 1225 энергия инқирози туфайли яна майдонга чиққан бўлса-да, уларнинг асосий эътибори «ТSWV: 0» вирусига чидамли янги навларни яратишга қаратилган. “Бизда бир нечта истиқболли янги навлар ишлаб чиқилмоқда.  Ҳозир улар бутун жаҳон бўйлаб синовдан ўтказиляпти, ҳажм ва сифат бўйича натижалар яхши бўладиганга ўхшаяпти. Бунга қизиққан фермерлар келгуси мавсумда ушбу навларни синаб кўришлари мумкин«, дейди компания раҳбари.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Исроилда қурғоқчиликка чидамли помидор нави яратилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин