Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларСабзавотларни сортировка қилиш учун техника: ускунани танлашда нималарга эътибор қаратиш керак?
ТехнологияларЯнгиликлар

Сабзавотларни сортировка қилиш учун техника: ускунани танлашда нималарга эътибор қаратиш керак?

Сабзавотларни етиштириш ва сақлаш билан шуғулланувчи хўжаликлар учун маҳсулотни омбордан олиб чиқиб, реализация қилишдан аввал сортировка қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён қандай кечиши ҳақида «Ван Дайк Техникс» МЧЖ тижорат директори Андрей Марущак SEEDSга билдирган фикрларида айтиб ўтди.

Сабзавот ва меваларни саноат усулида етиштириш уларни тайёрлашдаги барча жараёнларни, шу жумладан, сортировка қилишни ҳам тезлаштиришни тақозо этади. Сортировкага мўлжалланган илк механик машиналар АҚШда ХХ аср бошларидаёқ пайдо бўлган. Орадан 100 йилдан кўпроқ вақт ўтиб, технологиялар анча илгарилаб кетди. Масалан, олмани сортировка қилишда ҳозир камера ва инфрақизил сканерлаш мосламаларига эга ускуналар қўлланилади. Украинада кенг оммалашган борш тўпламига кирувчи сабзавотлар учун эса сабзавотнинг калибрига қараб ўзгариб турувчи турли тармоқларга эга сортировка тасмаси мос келади.

Гарчи Украинада борш тўпламига кирувчи сабзавотлар етиштириш билан асосан кичик ва ўрта фермерлар шуғулланаётган бўлса-да, БМТ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) инвестиция департаменти иқтисодчиси Андрей Ярмакнинг сўзларига кўра, ушбу хўжаликларнинг йиллик даромади миллионлаб гривенни ташкил қилади. Айнан шундай ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, бозорнинг йирик иштирокчилари учун маҳсулотни сифатли сақлаш ва сортировка қилиш жойи бўлиши муҳим. Чунки улар савдо тармоқлари билан ҳамкорлик қилади, ҳатто сабзавотларни экспорт қилмоқда. Маҳсулотни бундай бозорларга реализация қилиш учун у сифатли бўлмоғи, сақлаш ва сортировка ускуналари эса сабзавотнинг тегишли сифатига мувофиқ келиши лозим.

Бу қандай ишлайди?

“Сортировка лентаси остида махсус ташлагич бўлади. Сортировка самарадорлигига унинг тезлигини бошқариш орқали эришилади. Тез ўзгартириш имконини берувчи калибровка тасмаси машинадан тасмани керакли катталикка алмаштириш орқали думалоқ меваларни ҳам битта ускунада калибровка қилишга ёрдам беради” дейди Андрей Марущак.

Техникани танлаш тўғрисида гапирар экан, мутахассис шундай деди: “Муҳими нарх ва сифат бир-бирига мос бўлмоғи керак. Биз аввал ишлатилган голланд ускуналарини ҳамда Польшадаги заводда ишлаб чиқарилаётган ускуналарни етказиб берамиз. Унинг сифати ва нархи украин фермерлари учун анча маъқул. Худди шундай ускуна Нидерландияда ишлаб чиқарилганида, бир ярим–икки баравар қиммат бўларди”.

Шунингдек ўқинг: Технологик ускуна мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради

Турли сабзавотлар учун техниканинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?

“Биз металл сеткали ва резина тасмали линияларни таклиф қиламиз. Асосан, металл сеткага эга бўлган сортировка машиналари кичик маҳсулотлар учун қўлланилади. Кўпинча уруғлик картошкага. Унинг яна бир жиҳати шундаки, масалан, ташув тасмаси маҳсулотга кам зарар етказади ва натижада унинг товар кўриниши чиройли бўлади. Бундай тасма думалоқ шаклга эга сабзавотлар (пиёз, картошка ва бошқалар)га нисбатан қўлланилади”, дейди Андрей Марущак.

Сабзавотларнинг ҳар хил тури (картошка, сабзи, лавлаги ва бошқалар) билан ишловчи ишлаб чиқарувчилар учун битта линиям ва бир нечта тасма буюртма бериш қулай. Шунда улар турли калибрдаги сабзавотларни саралашда ленталарни алмаштириб ишлатиши мумкин. Сабзи учун узунлиги бўйича саралаш ва диаметри бўйича саралаш машиналаридан фойдаланилади.

“Тасмаларни зарур калибрларга мос равишда ўзгартириш мумкин. Аммо думалоқ сабзавотлар учун бир турдаги, узунчоқлари учун бошқа бир турдаги ускуна керак бўлади. Ҳам думалоқ, ҳам чўзинчоқ шаклдаги турли маҳсулотларни сортировка қилишга ярайдиган линияни ўрнатиш ҳам мумкин”, дейди мутахассис.

Украинада сабзавотларни саралаш учун сифатли ускуналар

“Ҳозирги пайтда Украинада маҳсулотлар (сабзавотлар)ни қабул қилиб олиш, сортировка қилиш, ювиш, тозалаш, калибровка қилишга мўлжалланган ускуналарни ишлаб чиқарувчи бир неча корхона бор. Бу борада бизнинг ишлаб чиқарувчиларимиз, дейлик, сақлаш учун техникалар сегментига қараганда анча катта муваффақиятга эришганлар. Бир неча украин компаниялари жуда сифатли ускуналар ишлаб чиқармоқдалар. Бироқ, голланд, немис ва, умуман, Европада ишлаб чиқарилган техникалар улардан анчагина яхши, лекин улар қиммат ҳам”, дея қайд этди Андрей Марушак.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Музлатилган резавор ва мевалар бозори 2023/24 йилги мавсумга тайёрми?

EastFruit

Украина 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга энг йирик олма етказиб берувчига айланди

EastFruit

Хитой Ўзбекистондаги йирик агрологистика марказига $50 млн сармоя киритишга тайёр

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин