Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларРоссиялик селекционерлар нокнинг юқори маҳсулдор янги навини яратишди
ТехнологияларЯнгиликлар

Россиялик селекционерлар нокнинг юқори маҳсулдор янги навини яратишди

Россия Федерацияси селекция ютуқларининг давлат реестри Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси ҳамда Жанубий Урал боғдорчилик ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида яратилган «Радужная» номли янги нок нави билан бойитилди.

«Радужная» навининг ўзига хос хусусияти – унинг юқори барқарор ҳосилдорлиги (29,5 ц/га) ва Ўрта Урал стандартлари бўйича йирик мевалари (ўртача 120 грамм)дир, деб хабар бермоқда «AгроБизнес«.

Янги нав ёзги кечпишар нок бўлиб – август охири ва сентябрь бошида ҳосил олинади. У монилиоз, нок канаси каби касалликларга чидамлидир. Дарахт кенг пирамидал тождор, ўртача баландликда бўлиб, мевалари думалоқ шаклда, силлиқ, яшил-сариқ рангда, ширали ва гўштдор. Пишиб етилган нок таркибида жами 0,3% кислота, 9,5% шакар ва 5,8% С витамини мавжуд.

Шунингдек ўқинг: Хитой: янги олма навининг катта шуҳрат қозониши кутилмаган муаммоларга олиб келди

«Радужная» навини яратиш  бўйича ишлар 30 йилдан зиёд вақт давомида олиб борилди. Истиқболли навнинг пайвандлов материали 1990 йилда олинган, 1992 йилда у нав тажрибасига киритилди. 2007 йили навларини синовдан ўтказиш давлат ташкилотига ариза юборилди. Ва 14 йилдан сўнг нав Россия Федерациясининг селекцион ютуқлари реестрига киритилди. «Радужная» нави қишга чидамлилиги билан ажралиб туради ва ўша вақтда пишадиган бошқа навлар билан солиштирганда анча барқарор ҳосил беради, дейди Свердловск боғдорчилик селекцион станциясининг катта илмий ходими, «Радужная» нокининг ҳаммуаллифи Галина Тарасова.

Давлат нав назорати комиссияси мутахассислари экинни айтилган барча хусусиятлари бўйича, яъни пишиб етилиши, ҳосилдорлиги, касалликларга чидамлилиги, меваси ҳажми, таъми ва ҳоказоларни текширишди. Саноат апробацияси кўзланган ҳолда «Радужная» турли тупроқ ва иқлим зоналарида ўстирилиб, ўрганилди.

Янги навни сентябрь ойида Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси ва Свердловск ҳамда Челябинск вилоятларидаги йирик питомниклардан харид қилиш мумкин.

1935 йилнинг июнь ойида ташкил этилган Свердловск боғдорчилик селекцион станцияси (Россия Фанлар академиясининг Урал филиали, Урал федерал тадқиқот марказининг таркибий бўлинмаси) бугунги кунда Ўрта Уралнинг етакчи илмий муассасасидир. Станция олимлари билан кўп йиллар ишлаш асносида Россия Федерациясининг селекцион ютуқлари давлат реестрига 78 хил мева, резавор ва манзарали экинлар яратилиб, киритилди. Ушбу экинлар иқтисодий жиҳатдан қимматли хусусиятларга эга бўлиб, уларни Россиянинг турли минтақаларида, жумладан, шимолий ҳудудларида ҳам етиштириш мумкин. Яна 28 нав айни пайтда давлат синовидан ўтмоқда.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Исроилда қурғоқчиликка чидамли помидор нави яратилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин