Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларRijk Zwaan компанияси фузариознинг янги вариантларига чидамли салат барги навларини яратди
ТехнологияларЯнгиликлар

Rijk Zwaan компанияси фузариознинг янги вариантларига чидамли салат барги навларини яратди

Rijk Zwaan компанияси салат баргининг янги навини тақдим этди. Бу нав мазкур экин учун асосий хавфли касаллик ҳисобланган Fusariumга чидамлидир.

Бу ҳақида АgroTimes нашрига Rijk Zwaan компанияси вакиллари хабар берди.

Фузариоз ҳам ёпиқ ерда, ҳам очиқ далада илдиз тизими орқали салат баргига зарар етказиши мумкин, бу эса ҳосилни бой беришга олиб келади.  2015 йили Европада салат баргидаги фузариознинг янги варианти Fol:4 аниқланган эди. 2022 йилнинг май ойида Халқаро уруғчилик федерацияси ушбу зараркунандага чидамлиликни тасдиқлаш учун тузилган синов протоколини расман жорий қилди. Rijk Zwaanда етиштирилган салат баргининг кўплаб мавжуд навлари Fusariumнинг янги вариантига чидамлидир.

Шунингдек ўқинг: Ўзбекистоннинг ультразамонавий 4-авлод иссиқхонаси: гидропоника, илғор ёритгичли технология ва роботлар (видео)

Салат баргидаги фузариознинг охирги варианти (Fusarium oxysporum f.sp. Lactuacae) илк бор 2016 йилда Giraldi et al. томонидан тасвирланган. Ўшандан бери фузариоз 4 кўплаб Европа мамлакатларида топилди. У жаҳоннинг бошқа қитъаларида учрамайди.

«Селекция дастуримизга мувофиқ, салат барги навларининг хусусиятларини яхшилаш, жумладан, ўсимликлар касалликларининг янги турларига чидамлиликни ривожлантириш бўйича доимий иш олиб борилмоқда. Фузариоз бутун жаҳон бўйлаб салат барги етиштирувчилар учун катта хавф ҳисобланади.  Яқинда аниқланган синов протоколи бизнинг кўплаб салат барги навларимиз фузариознинг ушбу янги тоифасига чидамлилигини тасдиқлайди», деди Салат барги селекцияси бўйича менежер Йохан Шут.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Хитойда ўсимликлар касалликларини аниқ ташхислаш учун нейрон тармоғи тақдим этилди

EastFruit

Баргли кўкатлар истеъмол қилиш Альцгеймер касаллиги хавфини камайтиради — тадқиқот

EastFruit

Селекционерлар гилоснинг данаксиз навларини яратиш устида ишламоқда

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин