Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларРеза меваларни музлатиш учун Украинада ишлаб чиқарилган ускуна: юқори сифат ва арзон нарх
Технологиялар

Реза меваларни музлатиш учун Украинада ишлаб чиқарилган ускуна: юқори сифат ва арзон нарх

Украинадаги реза мевалар етиштирувчиларнинг бир қисми ўз маҳсулотини даланинг ўзидан туриб сотиб юборадилар. Бундай вариант ишлаб чиқариш ҳажми унчалик катта бўлмаган ёки тезгина йиғиштириб олиб, сотишга мўлжалланган хўжаликларга мос тушади. Акс ҳолда, маҳсулотни узоқроқ вақт сақлаш ёки, масалан, музлатиб қўйиш ҳақида бош қотириш керак. Қолаверса, музлатилган резаворларга талаб ортиб бормоқда, шу сабабли музлаткич ускуналарини харид қилиш яхши инвестиция ҳисобланади.

Қандай техникани танлаш керак? Фермерларнинг бир қисми импорт ускуналарни танлайди. Бироқ у ҳолда инвестициянинг қайтиш муддати узоққа чўзилади. Реза меваларни музлатишга мўлжалланган, Украинада ишлаб чиқарилган ускуналар ҳам бозорга кириб келмоқда. Улар сифат жиҳатидан Европа жиҳозларидан қолишмайди, аммо нархи арзон. Масалан, “Ван Дайк Техникс” компанияси яқинда Украинада ишлаб чиқарилган, IQF усулда музлатиш учун туннелни тақдим этди, деб хабар бермоқда SEEDS.

Шунингдек ўқинг: Мева-сабзавотларни сақлаш: ҳар бир маҳсулот учун алоҳида ускуна зарур

“Биз бу ускунани Украинанинг бир нечта компаниялари билан биргаликда тайёрладик ва ўрнатдик. Туннель Европа ишлаб чиқарувчиларининг техникасидан айрим фарқли жиҳатларига эга. Гарчи у худди Европа ускуналари каби принцип асосида тайёрланган ва жуда сифатли музлатиш имконига эга бўлса-да, айрим техник хусусиятлари улардан кўра яхшироқ музлатиш сифатини намойиш қилмоқда. Украина техникасининг нархи эса анча мақбул даражада. Ушбу ускунанинг кўплаб асосий қисмлари (транспортёрлар, узатмалар, двигателлар, музлатиш машинаси, иссиқ ҳароратни алмашиш қурилмаси) хорижда ишлаб чиқарилган техникалардир. Бироқ улар украин конструкторлари томонидан яратилган ва йиғилган. Қолаверса, рама ва бошқа айрим деталлар Украинада тайёрланган. Ишлаб чиқариш жараёнининг ўзи бизнинг мамлакатда арзонроққа тушади. Шу боис, биз камроқ пул сарфлаб, сифат жиҳатидан Европа ишлаб чиқарувчилариникидан қолишмайдиган шок усулда музлатувчи IQF туннелларига эга бўламиз”, дейди  “ВанДайк Техникс” тижорат директори Андрей Марущак.

Маълумот ўрнида: “Ван Дайк Техникс” – мана 30 йилдирки, пиёз, саримсоқ ва бошқа сабзавотлар, картошка сақлаш, реза меваларни музлатиш ва бошқа турдаги Голландиянинг етакчи технологияларини етказиб бераётган компаниядир. Украина бозорида 2007 йилдан буён ишлайди.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Маrlena қизил смородина бозорида янги лидерга айланадими?

EastFruit

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Сергей Алба: ер ости томчилатиб суғоришга йўналтирилган инвестициялар бир мавсумдаёқ ўзини оқлайди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин