Бош саҳифаМева-сабзавот бизнесиТехнологияларҚулупнайнинг Parlando номли янги навини очиқ ерда ҳам, иссиқхонада ҳам етиштириш мумкин
ТехнологияларЯнгиликлар

Қулупнайнинг Parlando номли янги навини очиқ ерда ҳам, иссиқхонада ҳам етиштириш мумкин

Июнь ойи ўрталарида “Fresh Forword” фермер хўжалигининг очиқ эшиклар кунида “Parlando” номли янги қулупнай навининг тақдимоти бўлиб ўтди.  Синовлар шуни кўрсатдики, илгари FE2117 номи билан танилган янги нав субстратда ҳам, очиқ далада ҳам етиштириш учун мос келади. Бу ҳақида Freshplaza.com сайтига таяниб, Fruit-inform хабар бермоқда.

Fresh Forward Marketing & Breeding компаниясининг маркетинг бўйича менежери Юрген Верхейеннинг сўзларига кўра, янги нав тўқ қизил рангга эга бўлиб, уни узоқ вақт сақлаш мумкин.  Резаворнинг ушбу  хусусиятлари савдо компанияларида қизиқиш уйғотди. Бундан ташқари,  “Parlando” қулупнайи мувозанатлашган таъми, юқори ҳосилдорлиги ва мевалари ҳажми йириклиги билан ажралиб туради.

Шунингдек ўқинг: Қирмизи нектарин: испан боғбонлари янги навни сотувга чиқаришди

“Parlando” ўртача эрта мева бериш даври билан қисқа ёруғлик куни навларига тааллуқли. Унинг муҳим сифати – фитофтороза қўзғатувчиси (Phytophthora Castorum)га юқори қаршилик хусусиятидир. Резаворнинг бу тахлит хусусиятлари унинг бозорда талабгир бўлишини таъминлайди.  Селекционернинг сўзларига кўра, у Elsanta ва Sonata навлари бозоридан улуш олиши мумкин. “Parlando” Европанинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, Бенилюкс, Франция, Германия, Буюк Британия, Шотландия, Ирландия ва Шимолий Италия иқлимларига мос келади.  Унинг кўчат материалларини сотиш бошланган.

Нав эксклюзив эмас ва уни ҳар қандай питомниклар кўпайтира олади. «FruitMasters, Тhe Greenery, Cоöperatie, Hoogstraten ва BelОrta каби компаниялар  ўтган йили ушбу нав синови жараёнини кузатишган ва маҳсулот таъми, меваларнинг ташқи кўриниши ҳамда сақлаш муддати уйғунлиги ҳақида ижобий фикр билдиришган«, дейди Юрген Верхейен.

EastFruit

Ушбу сайтдаги мақолаларни бошқа манбаларда чоп этиш ва улардан бошқа шаклларда фойдаланишга фақат мазкур материалга тўғридан-тўғри ва қидирув тизимлари учун очиқ бўлган гиперҳавола берилсагина рухсат этилади.

Facebook ва Telegram да мева-сабзавот бозорининг асосий янгиликлари ва таҳлиллар – Обуна бўлинг!

Бу сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин

Марказий Осиё боғбонлари қора смородинани йошта билан, қизилини эса калина билан адаштиришмоқда!

EastFruit

Испан селекционерлари бинафшаранг брокколи навини яратишди

EastFruit

Хитойда голубиканинг янги гигант нави тақдим этилди

EastFruit

Шарҳлар қолдиришингиз мумкин